
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигидаги умуммеҳнат эътирофига бағишланган халқаро семинар ҳам мунозара, мулоҳазаларга бой, жонли мулоқот асосида бошланди.
Унда халқаро ташкилотлар, халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Федерациялари ва республика касаба уюшма вакиллари иштирок этишди.
Халқаро меҳнат ташкилотининг “Трансмиллий корпарацияларга ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли принциплар тўғрисида”ги учтамонлама деклорацияси: касаба уюшмалари учун амалий ҳаракатлар воситаси” мавзусидаги тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев маърузаси тингланди.
Ўзбекистонда мўътадил меҳнат муҳити яратиш, меҳнат муносабатларига даҳилдор муҳим йўналишларни белгилаб олишда давлат ташаббускор бўлаётганлиги эътирофи амалда намаён бўлмоқда. Таъкидланганидек, меҳнат тенглиги, меҳнатга хақ тўлаш тизимидаги ислоҳотлар реал сектор ривожида ҳам кўзга ташланмоқда. Таъсирчан чора-тадбирлар орқали ишлаш ҳуқуқларининг ҳаққоний ёки имконий номаъқбул таъсирларига мутлоқ барҳам берилмоқда.
Халқаро семинарда Халқаро меҳнат ташкилоти нинг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (АКТРАВ) директорининг ўринбосари Анна Бионди Халқаро меҳнат ташкилотининг “Трансмиллий корпарацияларга ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли принциплар тўғрисида”ги уч томонлама деклорация”си: мазмуни ва амалга ошириш механизми мавзуидаги тақдимотини ўтказди.
ХМТнинг КМК тўғрисидаги деклорацияси ишчиларга нима беради? Асосий конвенцияларни корхоналарга қўллаш амалиёти, соҳавий тавсиялар, ҳуқуқий ўрганиш ва чора кўриш имкониятлари, халқаро глобал асосий битм ва бошқа бир қатор конструктив омиллар иштирокчиларга аниқ мисоллар орқали тушинтириб берилди.
Халқаро касаба уюшмалари федерацияси вакили Зузанна Мария Мускат-Горска, меҳнат нормалари, ТМКларда касаба уюшма вакилликларини таъминлаш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятни йўлга қўйиш тамойиллари хусусидаги дунё тажрибасини очиқлади.
Семинар иштирокчиларини мавзу юзасидан қизиқтирган барча масалаларга ойдинлик киритилди.
Р.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: