Хавфсиз меҳнат соғлом ҳаёт асоси

Касаба уюшмалари бирлашмалари вилоят кенгашида «Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига » бағишланган «Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат» шиори остида » Аёллар ва ёшлар меҳнати муҳофазаси эътибор марказида» мавзуидаги амалий мулоқот тадбири бошланиш арафасида. Унда вилоят хокимининг ўринбосари Гавҳар Алимова, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палатасининг депутати, Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия раиси Дилором Файзиева, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси аппаратининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Нодира Каримовалар иштирок этишмоқда. Вилоятдаги корхона-ташкилотлар, муассасаларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси мутахассислари меҳнат, хотин-қизлар, ёшлар иттифоқи ташкилотлари вакиллари иштирок этаётган «Аёллар ва ёшлар меҳнати муҳофазаси эътибор марказида» мавзуидаги тадбирни Касаба уюшмалари бирлашмалари вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати, Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссия раиси Дилором Файзиева корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган ногиронлар, аёллар ва ёшларга етарлича шароитлар яратиш, касаба уюшмалари томонидан меҳнатда майибланган, касб касаллиги бўйича ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан мунтазам хабар олиш ҳамда ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратилишида ижтимоий шерикчилик муносабатларини янада ривожлантириш асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email