Жамаотчилик назорати – вазифалар белгиланди

Самарқанд шаҳридаги “Имом Восе” маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла ҳаётига доир муҳим масалалар муҳокама этилди. Учрашувда 4-округ раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиқов белгиланган вазифалар ижросига тўхталди. Йиғиланларга Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро анжуманларга тайёгарлик, Хусусан, 2022 йилда ўтказиладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишига тайргарлик борасида бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашувда “Имом Восе” маҳалла вакилларидан 78 нафар, ишчи гуруҳ аъзолари, шаҳар сувоқова, шаҳар газ, шаҳар электр тармоқлари ва мажбурий ижро вакиллари қатнашдилар. Маҳллада 3 йилдан буён ишламай қолган каналазация тизими округ раҳбари С.Рафиков томонидан жойида ҳал этилди. “Имом Восе” маҳалла маркази янгидан қурилиши бошланди. Маҳалла ҳудудидаги қуриган дарахтлар Самарқанд вилоят экология бошқармаси билан келишилган ҳолда кесиб олинади. Ахмад Жавлон номи билан аталган спорт залини қайтадан қуришни Ахмад Жавлон ўғли Бекзод Ахмад ўз зиммасига олган ва қайта қуришга рухсат сўради.
Шундан сунг “Имом Восе” маҳалласи раиси келгусида маҳаллада олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари Жумладан, ирригация ва канализация тизимларини янгилаш, созлаш, кўчаларни асфалт қилиш, ёғоч столбаларни янгилаш, газ қувирларини тозалаш, маҳалла биносини янгидан реконструкция қилиш, болалар майдончалари яратиш каби масалалар тўғрисда презинтация кўринишида маҳалла фуқароларига маълумот тақдим этди.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email