МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

Меҳнат муносабатларида меҳнатга ўз фурсатида ҳақ тўлаш асосий ўрин тутади. Касаба уюшмаларига бўлаётган мурожаатлар орасида иш ҳақи тўлашда қонунга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Жумладан, Қўшробот туман Миришкор маҳалласида жойлашган 54 мактаб ўқитувчиси унга хақ тўлашда номутаносибликка дуч келаётганлиги хусусида мурожаат билан чиққан. Ўрганишда иш берувчи ташкилот молия бўлими томонидан соатбай ҳақ тўлаш талаблари бузилганлиги аниқланди. Мурожаатчига апрель ва май ойларида ҳисобланмаган иш ҳақи тўлалигича ундириб берилди.
“Нарпай Элита Дон” МЧЖ ходими Ф.Каримов ҳам ойлик маош масаласида мурожаат билан чиққан. Касаба уюшмалари томонидан мазкур ҳолат ўрганилганида иш берувчи томонидан Ф.Каримовга иш ҳақи тўланишида ноҳақликка йўл қўйилган. Жамоат ташкилоти вакиллари аралашуви билан иш ҳақидан бўлган қарздорлик баратараф этилди.

О.Мизамов меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳиоя қилиш бўлими мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email