СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар аввало инсон, унинг манфаати, турмуш даражасини, маънавий ва жисмоний саломатлигини яхшилашга қаратилган. Шу боис юртимизда қабул қилинган умуммиллий дастурлар доирасида репродуктив саломатлигини асраш, ишчи-ходимлар соғлигини мустаҳкамлаш, уларда тиббий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фуқаролар соғлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани ҳам тизимдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишга замин яратмоқда. Хусусан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирлар орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш ва ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинмоқда.
Жорий йилнинг 20-23 август кунлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Самарқанд вилояти санитария эпидемология назорат маркази ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича шаҳар, туманларда спорт мусобақаларининг1-босқичи ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаларида жами 104 нафар ходимлар иштирок этдилар.
28 август куни Сиёб тиббиёт коллежи спорт залида Вилоят финал босқичи ўтказилди. Ушбу спорт мусобақаларида Каттақўрғон тумани жамоаси 1-ўринни, Жомбой тумани жамоаси 2-ўринни, Нарпай тумани жамоаси 3-ўринларни эгалладилар. Мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Б.Турабов масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email