Спорт мусобақаси ўтказилди

Таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши тамонидан Нуробод шахридаги “Нуронийлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига бағишлаб амалга ошириладиган “Жаножон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассам этган спортнинг шахмат тури мусабоқаси тадбири ўтказилди.

Спорт тадбирига тармоққа қарашли 23 та бошланғич ташкилотларда мехнат қилаётган касаба уюшма аъзолари иштирок этишди. Тадбирни таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси Э.Абдусаломов очиб спорт байрами иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрами ва “Билимлар куни” билан табриклаб иштирокчиларга омад тилади. Тадбир иштирокчиларини Нуробод тумани Нуронийлар кенгаши раиси А.Шарипов, туман спорт қумитаси раиси Қ.Худаёровлар байрам билан табриклаб спорт мусабоқасини очиқ деб эълон қилишди. Спорт байрами мусабоқаси натижасига кўра ғолиблар ҳамда иштирокчилар Таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши тамонидан фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

И.Раҳимов масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email