Жорий йилнинг 1 сентябр куни Самарқанд шаҳар 4-округ таркибидаги “Дари Занжир” маҳалласида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирни “Дари Занжир” маҳалласи раиси В.Раджабов очиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.Ушбу тадбирда Самарқанд шаҳар 4-округ раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков, ишчи гуруҳ раҳбари М.Халилов ва 72 нафар маҳалла фаоллари қатнашдилар. С.Рафиков тадбир иштирокчиларини улуғ байрам билан табриклади ва Самарқанд шаҳрида булаётган бунёдкорлик ишлар ва 4-округдаги маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбир якунида маҳалла раиси В.Раджабов маҳалладаги ёш спортчиларга совғалар топшириб тадбир иштирокчиларига байрам дастурхони ёзилиб ҳалим тортилди. Ҳомийлар томонидан ушбу тадбирга 4 млн сўм маблағ сарфланди.



Б.Турабов Масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: