Саломатлик спартакидаси ўтказилди

 

Спорт ўйин турлари енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Сиёб тиббиёт коллежи спорт залларида 11-12 октябр кунлари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида “Саломатлик” номли спартакиада мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлган спортнинг кундалик ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритди.

Мусобақада тармоқ касаба уюшмалари барча туман кенгашлари тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ходимларидан ташкил топган жамоалар спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка, волейбол, бадминтон, мини-футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Муросасиз ўтказилган беллашувда Ургутлик волейболчилар ғолибликни қўлга киритиб 1 ўринга лойиқ деб топилди. 2-3 ўринлар Самарқанд шаҳар ва Пахтачи туманлари жамоаларига насиб қилди. Мини-футбол спорт тури бўйича вилоят “Сувоқова” ташкилоти ходимлари жамоаси 1-ўрин, Тайлоқ тумани халқ таълими бўлими ходимлари жамоаси 2-ўрин, Каттақўрғон шаҳар 2-мактаб ходимлари жамоаси 3-ўринни эгаллади. Спортнинг шахмат тури бўйича 1-ўрин Самарқанд шаҳридан Акобиров Жамшид, 2-ўрин Ядгоров Илхом, Нарпай туманидан 3-ўрин Жўраев Шерзодлар эгаллашди.

Мусобақа якунида вилоят касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Б.Турабов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email