
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини тармоқ кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаев олиб борди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассилари, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши , соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси, тумандаги тармоқ касаба уюшмалари бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар.
Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими мутахассиси Ш.Маликов “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” дастурининг худудда бажарилишининг дастлабки натижалари тўғрисида”, Туман Бандликка кўмаклашиш маркази ходими А.Самисов “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари тўғрисида”, Тумандаги тармоқ ходимлари касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари “Касаба уюшмалари, иш берувчилар ўртасида тузилган жамоа шартномаларининг бажарилишини дастлабки натижалари тўғрисида” фикр юритдилар.
Давра суҳбатида мавзу юзасидан берилган барча саволларга мутахассислар томонидан муфассал тушинчалар берилди.
А.Нарзуллаев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: