
Пайариқ туманида Конституциямизнинг 27 йиллигига бағишлаб Таьлим,фан ва маданият ходимлари Касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан спортнинг волейбол ва гандбол турлари бўйича мусобақа ўтказилди.



Мусобақада сўзга чиққан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаев Конституциямизнинг 27 йиллиги билан спортчиларни табриклаб, уларга омадлар тилади.
Мусобақада туман мактаб жамоалари ўзаро куч синашиб, якунда волейбол бўйича 81 мактаб жамоалари, гандбол бўйича 51 мактаб жамоалари ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа якунида ғолибларга туман кнгашининг диплом ва совғалари топширилди.
Б.Турабов, масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: