Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошқа қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, меҳнаткашлар учун қулай муносиб меҳнат шароитларини яратиш, иш берувчи, ўринбосар, мухандис-техник ходимлар ва мутахассислар ҳамда вакилларни меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим савияларини ошириш мақсадида 2016 йил 28 май куни Тайлоқ туманидаги 29-сон болалар мусиқа ва спорт мактабининг мажлислар залида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгашига қарашли бошланғич ташкилотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари, хавфсизлик техникаси мухандиси вазифасини бажарувчи шахслар, ҳисобчилари билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилишга оид муносабатлар юзасидан Ўқув-машғулоти ўтказилди.
Ўқув – машғулот жараёнида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, вилоят Меҳнат бошқармасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекцияси давлат меҳнат техник инспектори Ж.Азимов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгаши раиси Қ.Собировлар кун тартибидаги масалалар: 1. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг хуқуқий асослари. Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш, 2. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишнинг маъёр ва қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини ташкиллаштириш ва бунда касаба уюшмаларининг вазифалари, 3. Меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартиби, 4. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар, 5. Жамоа шартномаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш тартиблари бўйича маъруза қилишди. Жумладан,
Меҳнат инсоннинг таббий эхтиёжи бўлиб, унинг воситасида нафақат ишлаб даромад топади, ўзини ва оиласини моддий ва маънавий жиҳатдан таъминлайди, балки онгли, ақл талаб этиладиган меҳнат фаолияти орқалигина ер юзидаги бошқа мавжудотлардан фарқ қилади.
Корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш қуйидагилардан иборат:
- Ходимларни касбий танловини ўтказиш.
- Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш.
- Меҳнат муҳофазаси бўйича тарғибот ишларини таъминлаш.
- Қўлланадиган механизм, дастгох ва ишлаб чиқариш воситаларини хавфсизлигини таъминлаш.
- Технологик жараёнининг хавфсизлигини таъминлаш.
- Ишлаб чиқариш бино ва иншоатларини хавфсизлигини таъминлаш.
- Меҳнат шарт-шароитларининг санитар-гигиенасини меъёрлаш.
- Ишчиларини шахсий химоя воситалари (ШХВ) билан таъминлаш.
- Ходимларни оптимал иш ва дам олиш режимини таъминлаш.
- Ишчиларни даволаш-профилактика хизмати билан таъминлаш.
- Ходимларнинг санитар-маиший таъминлашини меъёрлаш.
Жамоатчилик назоратининг асосий предмети қуйидагилар ҳисобланади:
-хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилганлиги;
-ходим олинган шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, инсонлар ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф соладиган ҳар қандай ҳолат, шунингдек иш жараёнида ёки у билан боғлиқ ҳолда содир бўлган ҳар қандай бахтсиз ҳодисанинг олди олиниши;
-иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳолда унга бериладиган имтиёз ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши;
-иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиши;
-ходимларга хавфсизлик нормалари, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар берилиши ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш;
-ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминланиши ва уларнинг билимларини текшириб турилиши;
-меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш учун белгиланган тартибда маблағлар ва зарур материаллар ажратилиши;
-меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланганлиги;
-соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш, муҳтож ходимларни, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиш;
-сил касаллиги ёки касб касаллигига чалинганлиги сабабли камроқ ҳақ тўланадиган бошқа ишга вақтинча ўтказилган ходимларга аввалги ишидаги тўлиқ иш ҳақидан ошиб кетмайдиган миқдорда нафақа тўланиши;
-меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилганлиги муносабати билан вақтинча камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган ходимларга уларнинг соғлиғи шикастланганлиги учун жавобгар бўлган иш берувчи аввалги иш ҳақи билан янги ишда оладиган иш ҳақи ўртасидаги фарқни тўлаётганлиги, нафақа тўлаб туришнинг бошқача ҳоллари бажарилиши;
-ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар;
-иш жойида касал бўлиб қолган ходимларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган чоралар;
-ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текширилиши ва ҳисобга олиб борилиши лозим.
Ўқув машғулотнинг асосий мақсади, инсонларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратилишига эришиш орқали ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқларини амалга ошириш ва бу борада уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида касаба уюшма фаолларининг билимларини мутаҳкамлаш.
Ўқув-машғулот ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлигига қаратилганлиги, меҳнаткашлар учун қулай, муносиб, хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси борасида ишларни янада такомиллаштириш ва тизимли ташкил этиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, иш берувчи, ўринбосар, мухандис-техник ходимлар ва мутахассисларни билим савияларини янада ошириш ва бу борада жойларда жамоатчилик назоратини кўчайтириш мақсадида иштирокчиларга тавсиялар тарқатилди.
Меҳнат мухофазаси бўлими