Спорт мусобақаси ўтказилди

Каттақўрғон шаҳрида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттқўрғон шаҳар кенгаши ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида умумтаълим муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

Спорт мусобақасида 2, 9,11,13, 14, 16, 20-умумий ўрта таълим мактаб ходимлари фаол иштирок этдилар. Мусобақа ғолиблари ва фаоллари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

Б.Турабов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email