
Қуролли Кучларимизнинг ташкил топганига 28 йил тўлиши ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонига гул қуйиш маросими ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари Амир Темур мақбарасида бўлиб, Соҳибқирон қабрини зиёрат қилишди. Шунингдек, қурбонлик учун жонлиқ сўйилиб, ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилинди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси, кенгаш раиси Сухроб Рафиков бошчилигида Амир Темур ҳайкали пойига гул қуйиш маросимида иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: