РЕГБИ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Тайлоқ болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида спортнинг Регби тури бўйича семинар ва ўқув машғулоти ўтказилди. Семинарда барча шаҳар,туманлардан регби бўйича бириктирилган Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ходимлари ва 110 дан ортиқ регби спорт тури бўйича спортчилар қатнашдилар.

Тадбирда сўз олган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси Самарқанд вилояти масъул ташкилотчиси Б.Турабов, Ўзбекистон Регби Федерацияси ижрочи директори Рустам Набиев, Самарқанд вилоят Регби Федерацияси ижрочи директори Хусниддин Мамановлар соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлмиш спортнинг кундалик ҳаётдаги ўрни, Регби спорт турини ривожлантириш истиқболи хусусида семинар иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтди.
Ўқув машғулотлари тугагач Тайлоқ болалар ва ўсмиолар спорт мактабининг ўйингоҳида 2002, 2001 ва 2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасида Регби спорт тури бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа иштирокчилари 9 та жамоага бўлинган ҳолда ўзаро куч синашди.
Қурадан сўнг шаҳар, туманлардан ташриф буюрган ҳар бир жамоа мусобақада қизғин ва муросасиз беллашдилар.
Бахслар мабойнида барча мусобақа иштирокчилари бўш вақтини спортга бағишлаётганлиги сезилиб турди. Рақибларни бирма-бир таслим қилган Нуробод регби спорт жамоаси мусобақанинг энг юқори поғанасини забт этиб биринчиликни қўлга киритдилар.Мусобақада Тайлоқ туман жамоаси 2-ўринни, Пастарғом туман жамоаси 3-ўринни эгаллашдилар.

Ғолиб ва совриндорларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг диплом ва совғалари топширилди.

Б.Турабов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email