
Пастдарғом тумани, Жума шаҳарчасида жойлашган “Жума пахта тозалаш заводи” АЖнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан тармоқ касаба уюшмалари Пастдарғом туман кенгашлари раислари ҳамда бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбир жараёнида Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Пастдарғом туман кенгаши раиси И.Абдуллаев, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пастдарғом туман кенгаши раиси Д.Амантурдиевлар Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунчалар беришди.




Тадбир давомида иштирокчилардан, 13-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Арзиқулов Шамсиддин, 113-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Жумаева Нилуфар, 115-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Дустова Нигора, 125-умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Мамаюсупова Люза, “Жума элеватори” АЖ касаба уюшма қўмита раиси И.Аллаяровлар сўзга чиқишди ва Қонуннинг моҳияти бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
У.Каримов, Бирлашма кенгаши бўлим мудири.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: