ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан тармоққа тегишли бўлган 63-мактаб ҳамда Самарканд компютер технологиялари ва гедромилеорация касб-ҳунар коллежида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Жамоа шартномаларининг бажарилиши юзасидан иш берувчи ҳамда бошланғич касаба уюшма қумитаси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Бундан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши муносабати билан Бошланғич касаба уюшма раислари 2015-2020 йиллар оралиғида бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлар беришди. Берилган ҳисоботлар касаба уюшма аъзолари томонидан қониқарли деб топилиб,бошланғич касаба уюшма қумиталарининг янги раис ва аъзолари сайланди.

Б.Номозов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email