АЁЛ РОЗИ БЎЛСА

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни дастури” ижросини таъминлаш борасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.

Бугунги кунда вилоятимизда қишлоқларни ривожлантириш орқали фуқароларимизни хусусан хотин-қизларимизни бандлигини таъминлаш камбағалликни қисқартириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб Самарқанд шаҳри “Шукрона ва “Нурли келажак” маҳаллаларидан оилавий тадбиркорлик тикувчилик билан шуғулланиши ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 4 нафар хотин-қизларга 4 дона бепул тикув машиналари карантин қойидаларига амал қилган ҳолда топширилди.

Самарқанд шаҳри “Шукрона” маҳалласида яшовчи фуқаро Эшонқулова Санталат – менга бугун касаба уюшмаси томонидан тикув машинаси олиб келиб берилди, яқинда қизим Темирова Шаҳригулни маҳалла томонидан тикувчилик йўналиши бўйича бепул ўқитиб берганди, қизим энди тикувчилик билан шуғулланади оилавий даромадларимизни оширамиз барча ташкилотчиларга ўз миннаторчилигимни билдираман дейди.

Шунингдек, тикув машинаси олган “Шукрона” махалласидан Тозагул Хакимова, “Нурли келажак” маҳалласидан Хилола Нажмиддинова ва Наргиза Орзиевалар вилоят ҳокимлиги ва касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Вилоятимизда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари давом этирилмоқда.

Акбар Абдусаидов, вилоят касаба уюшмалари раиси ўринбосари, ёшлар бўйича маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email