
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вилоятимиздаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимлар учун “ходимлар гимнастикаси” ҳамда “Спорт дақиқалари”ташкил этилди.
Баъзида иш билан бўлиб, кун давомида компьютер олдидан узоқлашмаганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз. Бу эса вақт ўтиб турли касалликларга олиб келиши, камҳаракат ҳаёт тарзи энг аввало кўриш қобилиятига, ортиқча вазн пайдо бўлишига, мушакларда туз тўпланиб қолиши каби хасталикларни келтириб чиқаради.

Юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотларда ходимлар учун мароқли куй-қўшиқлар садоси остида ўтказилаётган “Спорт дақиқалари” ходимларнинг нафақат соғломлигини, балки кун давомида кўтаринки кайфиятда бўлишларини ҳам таъминламоқда. Корхона ва ташкилотларда жисмоний тарбияга бўлган эътиборнинг кучайтирилиши энг аввало ходимларнинг саломатлиги, уларнинг турли касб касалликларига йўлиқишини олдини олиш учун қўйилган қадамдир.
Мисол учун, Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасида ҳар куни ходимлари иш бошлашидан олдин ўн дақиқа давомида жисмоний тарбия билан шуғулланиб янги куч ва кўтаринки кайфиятда ишга киришмоқдалар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: