САЁҲАТ ҲАМ ЗИЁРАТ ҲАМ ЗЎР БЎЛДИ

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш ва фаол дам олишини ташкил этиш тадбири доирасида, бир гуруҳ жамоат арбоблари ва меҳнат фахрийларининг Самарқанд шаҳрига сафари ташкил этилди.

Самарқанднинг рамзий дарвозаси бўлмиш темир йўл вокзалиданоқ шаҳар маҳобати, руҳини туйиш мумкин. Бу заминга қўйилган илк қадамнинг ўзи бир шараф.

Самарқанд вилоят туризм департаменти ходимлари кўхна шаҳарнинг бугуни, туризм имкониятлари билан таништиришди.
Самарқанднинг замонавий ва кўхна кўчалари бўйлаб қилинган саёҳат ва суҳбат Алишер Навоий номли истироҳот боғига келиб ниҳояланди. Бу ерда оқсақолларимиз кўнглига тугиб келган амал бажарилиши режалаштирилганди…
Нуронийлар азалий ва абадий дўстлик тимсоли бўлиб келган Алишер Навоий ва Абдурахмон Жомий ҳайкали пойига гул қўйишиб, улуғ алломаларнинг тарихий меросларини ёдга олишди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқотлар маркази анжуманлар залида “Ўзбекистон-кексаларни эъзозлаган юрт” мавзусидаги амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси ўринбосари Шароф Убайдуллаев, Самарқанд вилоят “Нуронийлар жамоатчилик кенгаши” раиси, Ўзбекистон қахрамони, сенатор Хасан Нормуродов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов, Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси, профессор Бахтиёр Тўраев, Тошкент давлат педагогика унверситети доценти Марҳабо Собировалар мамлакатимизда кексаларни эъзозлаш йўлида амалга оширилган ишлар, кексалик масъулияти, ўсиб улғайиб келаётган авлод олдидаги бурч хусусида чиқишлар қилишди.

Шу куни Даҳбед қўрғонидаги Махдуми Аъзам зиёратгоҳи мажмуаси ва масжид билан ҳам танишилди.

Эртаси куни тонгида Буюк Соғибқирон Амир Темур ҳазратлари абадий қўним топган манзил Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони ҳамда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаларида бўлинди.

Самарқанд давлат унверситети билан танишув баробарида ана шу мавзуда мулоқот ҳам бўлиб

Print Friendly, PDF & Email