
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Очилов, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашининг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими З.Маматқуловлар томонидан жорий йил 20 январь куни соат 10:00 да Иштихон туманидаги 21-сон Болалар мусиқа спорт мактабида, соат 15:00да Каттақўрғон туманидаги 15-сон Болалар мусиқа спорт мактабининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш, жамоа шартномаларининг муҳакомаси, унинг бажарилишига қаратилган семинар ўтказилди.

Тадбирларда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги Иштихон, Қушрабод, Пайариқ, Оқдарё, Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Нуробод, Нарпай, Пахтачи туманларида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотларидаги маданият, мусиқа, спорт йўналишидаги раҳбар ўринбосарлари, ҳисобчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари, касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этишди.
Тадбирда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси ҳаётга тадбиқ этилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, қонун талабларига риоя қилиниши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш, жамоа шартномаларининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилда бажарилиши, жамоа шартномаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва иловаларини шакллантириш тўғрисида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўтказилган семинар йиғилишда кўтарилган масалалар ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлигига қаратилганлиги, ходимлар учун қулай, муносиб меҳнат шарт-шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси борасида ишларни янада такомиллаштириш, бу борада жойларда раҳбарлик ва жамаотчилик назоратини кучайтириш, бу билан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, касаба уюшмалари томонидан муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талаблари бажарилиши устидан кунлик жамоатчилик назоратини олиб боришини йўлга қуйиш, жамоатчилик назоратини олиб бориш жараёнида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишга қаратиш, амалий ёрдам кўрсатиш, зарур ҳолларда муддат талаб этиладиган камчиликлар юзасидан иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар киритиб бориш лозимлиги юзасидан семинар йиғилиш қарор қилди ва ижрога қаратилди.
Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича
меҳнат техник инспектори
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: