Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмаларни оширишга мўлжалланган “Ўқув маркази” ташкил этилди.
Эндиликда бу ерда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари етакчиларининг меҳнат жараёнидаги хавфсизлик, иш қобилиятини сақлашга қаратилган ижтимоий – иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитар – гигиеник ишларни ташкил этишга доир тушинчаларини кенгайтиришга кўмаклашилади.
Замонавий педтехнологиялардан фойдаланган ҳолда ўқув режаси ишлаб чиқилган. Тингловчилар малакали мутахассисларнинг марузаларини тинглаб, вилоятдаги йирик корхона ва ишлаб чиқариш мажмуаларидаги меҳнат муҳофазаси йўналишида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади.
Жамоат ташкилоти қуйи бўғини фаолларининг меҳнат муҳофазаси сохасидаги билимларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув уч кунлик дастурдан иборат.

-Меҳнат муҳофазасини амалдаги қонунлар асосида ташкил этиш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ турли кўнгилсизликларнинг олдини олади, мақсадимиз меҳнат соҳасидаги тартиб устидан жамоатчилик назорати ўрнатиб келаётган бошланғич ташкилотлар саркорлари ҳар жиҳатдан мукаммал билимга эга бўлишишига эришишдир.
Ўқув марказининг очилишига бағишланган тадбирларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Б.Махмадалиев, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Н.Каримовалар иштирок этишди.
Мехнатни мухофаза қилиш бўлими