
Жорий йил 10 февраль куни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий хужжатлардаги янгиликлар, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш, жамоа шартномаларининг бажарилиши, жамоа шартноманинг меҳнат муҳофазасига оид иловаларини шакллантириш юзасидан маърузачилар томонидан иштирокчиларга батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек,
-ишловчиларнинг иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш ҳолатлари қонунийлигини таъминлаш,
-меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган ишларда банд бўлган ходимлар учун йиллик таътил берилиши бўйича қонунчиликга риоя этиш,
-ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати амал этиш,
-аёллар меҳнати қўлланиши таъқиқланадиган ишларга уларни жалб этиш ҳолатининг олдини олиш,
-тунги ишларда, иш вақтидан ташқари ишларда, дам олиш кунларидаги ишларда ўн тўрт ёшгача фарзанди бор аёллар меҳнатини қўлланишининг ва уларни хизмат сафарига юбориш ҳолатларининг қонунийлигини таъминлаш,
-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш таъқиқланадиган ишларга жалб этилмаслигини таъминлаш,
-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун қисқартирилган иш вақти муддатини белгилаш ва унга амал қилиш,
-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга йиллик меҳнат таътили бериш,
-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунлари ишларга жалб этилмаслиигни таминлаш,
-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ва 1-2 гурух ногиронлари билан тузилган меҳнат шартномаларида бериладиган асосий кафолатлар, имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш,
-меҳнат шароити ноқулай ва алоҳида тусга эга бўлган иш жойларини шаҳодатлаш, шаҳодатдан ўтказган синов лабораториясининг номи, аккредитация гувоҳномасининг мавжудлиги, амал қилиш муддати эътибор бериш;
-«Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан ходимлар суғурталаниш ва полисга эга бўлиш;
-ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш, бунда ходим чиқимдор булмаслик юзасидан жамоатчилик назоратни кўчайтириш,
-меҳнат шароити ноқулай ва зарарли ишларда банд бўлган ходимларга ҳар куни 0,5 л сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) билан таъминлаш;
-ходимлар белгиланган муддат ва тартибда махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва МБ-6 шаклидаги карточкани юритиш;
-меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йуриқномаларини ишлаб чиқиш ва амалиётда фойдаланиш,
-корхонага биринчи бор ишга қабул қилинувчилар ва амалиётга келган ўқувчилар учун кириш хавфсизлик техникаси йўриқномалари, мавзулари ишлаб чиқиш, касаба уюшмаси билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқлаш,
-ходимлар иш жойида биринчи марта, қайтадан, жорий, режадан ташқари хавфсизлик техникаси йуриқларидан ўтказиш ва бу борада жамоатчилик назоратини кўчайтириш,
-ҳар ойнинг охирги жума куни “Меҳнатни муҳофаза қилиш куни”ни белгилаш:
– иш жойларида бир, икки пагонали назорат қилиш журнали юритиб бориш.
– ҳар чоракда бир марта уч пагонали назорат ишлари олиб бориш ва далолатномалаштириб, аникланган камчиликларни олдини олиш, чора-тадбир ишлаб чикиш юзасидан умумий йигилиш кун тартибига киритиш.
– иш жойларида кераксиз, хар хил детал (нарса)лардан тозаланиб, доимий равишда тоза-озодаликка эътибор каратиш.
Касаба уюшмалари томонидан муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талаблари бажарилиши устидан кунлик жамоатчилик назоратини олиб боришни йўлга қуйиш.
Жамоатчилик назоратини олиб бориш жараёнида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишга қаратиш, амалий ёрдам кўрсатиш, зарур ҳолларда муддат талаб этиладиган камчиликлар юзасидан иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар киритиб бориш юзасидан тушунчалар берилди.
Семинар савол-жавобга бой тарзда ўтди.
Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти
бўйича меҳнат техник инспектори
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: