
Матбуот уйида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ички туризмга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этди.
Матбуот анжуманида бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ижроси ҳамда ички туризмга жалб этиш юзасидан вилоят касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Таъкидланишича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам туризмни иқтисодиётнинг стратегик тармоғига айлантириш бўйича билдирган фикрлари ижросини амалга оширишда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остидаги тадбирларни давом эттириш, сайёҳлик дастурларида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан жамоа шартномалари ва келишувлари орқали “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида жами 5094 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёҳатлар ташкил этилган.
Касаба уюшмалари томонидан жорий йилда 422 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари Хоразм вилоятига 3 кунлик бепул саёҳатга юборилган. Шулардан 120 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин қизлар ҳисобланади.
Шунингдек, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлири бирлашмаси томонидан 2021 йил 7 март куни “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан вилоятимиздаги турли соҳаларда фаолият олиб бораётган 850 нафар хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳри бўйлаб зиёрат саёҳати ва улар учун “Муқаддас аёл” номли маданий тадбир ташкил этилди.
Бундан ташқари касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни санаторийларда дам олдириш борасида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятимиздаги ташкилот ва корхоналарда фаолият олиб бораётган 930 нафар ишчи ходимларни санаторий йўлланмалари билан касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилишига эришилди. Дам олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ва вилоятимиз аҳолисининг соғломлаштирилиш кўламини янада ошириш мақсадида, вилоятимиздаги “Абу Али Ибн Сино” санаторийсида 150 ўринли қўшимча янги бино қурилиб, жорий йилнинг 15 май куни тантанили фойдаланишга топширилди. Ушбу қувончли кун муносабати билан 50 нафар нуроний ва фахрийларимиз бепул дам олишлари учун санаторийга қабул қилинди.

Хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш борасида ҳам касаба уюшмалари тмонидан тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 2793 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларимизни уй-жой билан таъминлаш, қурилиш материаллари олиш, даволаниш ва дори-дармон олиш учун моддий ёрдамлар ажратилди. Шунингдек янги иш ўринлари яратиш учун вилоятимиз бўйича 1665 нафар хотин-қизларга 2 млр. 275 млн. сўмлик тикув машиналари билан таъминланиб, касаначилик асосида янги иш ўринлари ташкил этилмоқда.
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар тизимли амалга оширилмоқда.
Матбуот анжуманида журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: