
Бугун Жомбой туманидаги “Қалдирғоч” ёзги болалар оромгоҳи 100 нафар болажонларни бағрига қабул қилди.
Қабул жараёнида туман ҳокими Қаюм Собиров, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Жомбой тумани бўлинмаси раиси Зулфия Атамурадова ва тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.


Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб оромгоҳ очилиши муносабати билан қизғин табриклаб, болажонларни спорт билан шуғулланиб мароқли дам олишлари учун 2 та теннис столи, теннис ракеткалари, 100 турдаги китоб жамланмаларини топширди.
Тадбир сўнгида туман мусиқа ва санъат мактаби томонидан болажонларга мусиқали маданий тадбир ташкил этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: