МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

Мамлакатимизда жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, дея эълон қилиниши кучли фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги интилишларимизни янги босқичга олиб чиқди.  Жойларда олиб борилаётган мулоқотлар ҳар бир кишида ўзига бўлган масъулиятни ошириб, теваракка ҳушёр назар солишга, ҳаётга теранроқ нигоҳ қаратишга ундамоқда. Халқ билан мулоқотлар замирида ҳуқуқий тафаккурни ривожлантириш, ўз фикрини эркин ифодалаш каби эзгу ғоялар ётганлигини ҳам пайқаш қийин эмас.  Ана шундай тадбирларда жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Меҳнаткашларнинг меҳнатга доир барча ҳуқуқларини кафолатлаб келаётган касаба уюшмалари ҳам мурожаатлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириб келмоқда. Хусусан бирлашмалар кенгашларида бепул хуқуқий хизмат кўрсатадиган юридик клиникалар, туманларда “Жамоатчилик қабуллари”нинг ташкил этилиши бу борадаги ишларни тизимлаштиришга хизмат қилди. Бизнинг вилоятимизда ҳам фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда самарадорликка эришилмоқда. Масалан, ўтган йил мобайнида меҳнаткашлардан 203 та мурожаатлар қабул қилиниб уларнинг барчасига тегишлилигига кўра чора – тадбирлар белгиланган.

Иш берувчилар билан низоли вазиятлар касаба уюшмалари аралашуви билан бартараф этиб келинмоқда. Самарқанд шаҳар кадастр бўлими мутахассиси Муҳайё Ахмедова, Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлими мутахассиси  Мухаббат Муҳаммадиева, Самарқанд шаҳар 6-сон оилавий полинклиника шифокори Курамбаева ва бошқа бир қатор фуқароларнинг бузулган ҳуқуқлари тикланди. 138 нафар фуқароларга ана шу йўналишда тушинчалар берилди.

Бирлашма кенгаши қошида фаолияти йўлга қўйилган “Юридик клиника” да меҳнаткашларнинг ижтимоий меҳнат сохасидаги барча масалалари ечим топаётир. Бу ердаги хизматга кенгашнинг барча бўлим мудирлари, Самарқанд давлат унверситети, Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежларидан мураббийлар жалб этилган. Шу билан биргаликда килиника қошида Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, Молия бошқармаси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси, Савдо – саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини маниторинг қилиш мустақил институти ва Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти вилоят бирлашмаларидан бир нафардан экспертлар гуруҳи шакллантирилган. Шунингдек, Унверситетнинг 8 нафар, коллежнинг 12 нафар кўнгилли талабалари валантиёрлик қилишади. Ўқув дастурларига асосан сентябр-октябр ойларида ўқув семинарлари ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда, касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг ижтимоий меҳнатга оид барча муаммоларини ҳал этишга тайёр.

 

Ахмад  Мирзаев.

Print Friendly, PDF & Email