Амалий семинар -меҳнаткашларни қизғин ҳаракатларга ундайди

         Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Сизга маълум қиладики, 2017 йилнинг 5 июл куни Самарқанд давлат чет тиллари институти катта мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Форуми якунларига бағишланган амалий семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ишида ҳудуддаги барча тармоқлар, туман ва шаҳарлар касаба уюшмаларикенгаши раислари, йирик бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, вилоятҳокимлиги, меҳнат, савдо-саноат палатаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази Ёшлар иттифоқи ташкилоти ва ва вилоятдаги илм, фан, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг таниқли вакилларидан 200 нафари иштирок этишди.

 Амалий семинарда бирлашма кенгаши раисининг ўринбосари  Акбар Қодиров “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшма ташкилотлари олдида турган вазифалар” тўғрисида маъруза қилди.

Семинар ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг вакили Ғ.Ю.Хамидов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Анжуман ишида иштирок этган Бирлашма Кенгаши қошида ташкил этилган Фахрийлар кенгашининг раиси М.Б.Шодиеванинг, Ўзбекистон  фахрийларини  ижтимоий    қўллаб- қувватлаш   “Нуроний”   жамғармаси    Самарқанд бўлими раиси Ҳ.Н.Нормуродов ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят  бўлимининг раиси М.Х.Бобоёровларнинг мавзу асосидаги чиқишлари иштирокчиларда чуқур таъсурот қолдирди.

 Бўлиб ўтган анжуман доирасида 5 та йўналишлар бўйича сўзга чиққанлар  Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашиш аҳамияти, келажак ҳаётимизни белгилашдаги ўрни ва роли хусусида ўз мулохазаларини билдиришди. Истиқлолимизнинг ўтган даври биз танлаган йўлнинг нақадар тўғрилигини, келажакка ўзимизга хос – мос йўлдан дадил илгарилаб бораётганимизни кўрсатди.

            Семинар иштирокчилари ўқиб эшиттирилган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг мурожаатномаси”ни қизғин маъқуллашди. Бу даъват касаба уюшмага аъзо бўлган меҳнаткашларни қизғин ҳаракатларга ундаши эътироф этилди.

            Семинар сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Форуми якунларига бағишланган амалий семинарларни туман-шаҳарларда ўтказиш жадваллари тасдиқланди

            Мавзу юзасидан берилган барча саволларга мутасаддилар томонидан жавоб қайтарилди.

Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email