
Ишлаб – чиқариш билан боғлик кўнгилсизликларнинг олдини олиш мумкинми? Албатта бунинг имкони бор. Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникасига доир йўриқнома, қоида ва меъёрларларга қатъий амал қилиб, бу борадаги тажриба, билим ва кўникмалар ошириб борилса, кўнгилсизлик барҳам топади.
“Ўзбекэнерго” АЖнинг 2017 йил 24 майдаги 293-сонли, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг 2017 йил 31 майдаги 480- сонли ва 14-июндаги 517-сонли туман ва шаҳар электр тармоқ корхоналари ўртасида мусобақа ўтказиш тўғрисида буйруғига асосан, жамиятда 2017 йил 1 июндан 1 июлгача “Хавфсизлик техникаси” кўрик ойлиги ўтказилди.
Тадбир жамиятнинг марказий ўқув машғулот майдонида туман (шаҳар) электр тармоқ корхоналарининг “Энг яхши тезкор таъмирлаш” бригадалари ўртасида “Хавфсизлик техникаси” бўйича мусобақа уюштирилди.
Мусобақа ўтказишдан асосий мақсад, “Устоз шогирд” анъаналарини йўлга қўйиш, хавфсиз иш шароитларини таъминлаш масалаларига эътиборни ошириш ва энергетика тизимида жароҳатланишни олдини олиш, ходимларнинг билим савиясини ва малакасини оширишдан иборат.
Ушбу мусобақада фаол қатнашиб совринли 1-ўринни Жомбой туман электр тармоқлари корхонаси, 2–совринли ўринни Қўшробот туман электр тармоқлари корхонаси, 3–совринли ўринни Самарқанд шахар электр тармоқлари корхонаси, рағбатлантирувчи мукофот пулини Челак туман электр тармоқлари корхонаси ва Қорадарё электр тармоқлари корхонаси эгалладилар.
Мусобақада юқори кўрсаткичларга эга бўлган электр тармоқлари корхонаси учун мукофот пули 1-ўринга 6000 000 сўм, 2-ўрин 5000 000 сўм, 3-ўрин 4000 000 сўм ва иккита қўшимча 1500 000 сўмлик рағбатлантирувчи мукофот пуллари берилди.
Мусобақа совриндорлари “Самарқанд ҲЭТК АЖ корхонаси ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Бундан ташқари мусобақада қатнашган энг ёш мутахасис, энг яхши мехнат мухофазаси вакили ва энг яхши усто алохида касаба уюшма томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ушбу мусобақада корхона ходимлари ўзаро билим савияларини бир – бири билан алмашиниб, кўтаринки рухда ўтказдилар.
У.Каримов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: