Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари АЖ жамоа шартномасида ходимлар ва улар оила аъзолари ижтимоий муҳофазасини ташкил этиш, уларни моддий – маънавий жиҳатдан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур масала ижтимоий шерикчилик асосида ҳал этиб келинаётир.Маъмурият ва касаба уюшмалари томонидан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган, меҳнатда майибланганлар оиласини ўз назоратларига олишган. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида мустақиллик байрами арафасида бундай оилалар ҳолидан хабар олинди. Уларга озиқ – овқат маҳсулотлари ҳамда моддий кўмак кўрсатилди. Шунингдек, сохада ишлаётган ходимларнинг 52 нафар ўқувчи фарзандларига ўқув қуроллари жамланмаси совға сифатида топширилди.
Маънавий – марифий тадбирларни ташкил этиш билан бир вақтда ходимларга хавфсиз, кафолатланган иш шароитлари яратиш диққат марказида бўлиб келинаётир. Бу йўналишда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, ўтган ойда тизим корхоналарида “Хавфсизлик техникаси” кўрик ойлиги ўтказилди. Бунда барча ҳудудлардаги электр тармоқлари корхоналари жамоалари фаол иштирок этди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги хизмати томонидан тушинтириш ишлари олиб борилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад устоз-шогирд анъаналарини қарор топтириш, хавфсиз иш шароитларини таъминлаш, энергетика тизимида жарохатланишларнинг олдини олишга қаратилган.
Ўз касбининг усталарига айланган тизим корхоналарининг малакали ходимлари вилоят электр тармоқлари корхонаси маъмурияти ва касаба уюшмалари ташкилоти томонидан рағбатлантирилди. Аслида гап рағбатда эмас, балки ходимларда ўз касбига меҳр бериб, масъулият билан ёндошишида. Уларни ана шундай ишлашга рағбатлантириш узвийлигини таъминлашга, бу эса фаолиятимизда нуқсонларга йўл қўйилишининг олдини олишдир.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: