Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши тизимидаги корхона ва ташкилотларга меҳнат жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича спорт мусобақаси ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-йиллиги байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати байрами муносабати билан, шаҳар кенгаши тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш,  спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш,  ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш мақсадида, жорий йил 15 декабрда Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида мини-футбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 8 та ҳаваскор жамоалари иштирок этдилар:

Корхона, ташкилот номи

Футбол-чилар сони

(нафар)

Мураб-бийлар сони

(нафар)

Жами
1. “Агробанк”АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси 8 1 9
2. Зарафшон ИТҲБ қошидаги НСЭваАБ 8 1 9
3. Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби 8 1 9
4. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти 8 1 9
5. Самарқанд қишлоқ хўжалик коллежи 8 1 9
6. «Дарғом» ИТБ 8 1 9
7. «Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ 8 1 9
8. Зарафшон ИТҲБ 8 1 9
9. Зарафшон МТБ 8 1 9
  ЖАМИ: 72 9 81

Мусобақа ўтқазиш натижаларга кўра жамоалар қўйидаги ўринларни эгалладилар:

1-ўрин – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоаси;

2-ўрин – Самарқанд қишлоқ хўжалик институти жамоаси;

3-ўрин – “Агробанк”АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси жамоаси.

Номинациялар бўйича қуйидаги хаваскор футболчилар тақдирландилар:

  • “Энг маҳоратли футболчи” – Б.Турсунов (“Агробанк”АТБ Самарқанд вилоят бошқармаси);
  • “Энг яхши гол урувчи (бомбардири) – М.Туронов (Самарқанд қишлоқ хўжалик институти);
  • “Ғалабага бўлган интилиши учун” – А.Каримов (Зарафшон МТБ)
  • “Энг маҳоратли мураббий” – Ё. Юсупов (Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби);
  • “Энг ёши улуғ футболчи” – Н.Рахматов (Самарқанд қишлоқ хўжалик коллежи);
  • “Спорт тадбирларини тайёрлаш ва ўтказишдаги фаол иштироки учун” – У.Тиллаев (Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби);
  • Футболни яхши ўтишини таъминлаган энг яхши ҳакам – Ш.Ортиков (Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича иҳтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби).

 

Р.Валиев

Print Friendly, PDF & Email