Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида Низом

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисидаги Низом ихтиёрийлик асосида, ташкилий-ҳуқуқий, мулк шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасалар, жамоат бирлашмалари ва хусусий тадбиркорлар (матнда кейинги ўринларда – ташкилот), шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (матнда кейинги ўринларда – Федерация), тизимида барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар ўртасида жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика танловини ўтказиш тартибини белгилаб беради.
2. КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
2. Кўрик-танлов давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.
3. Кўрик-танловнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхоналарни тармоқлар кесимида аниқлаш;
ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилотини аниқлаш;
меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилни аниқлаш;
ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг фаол иштирок этган меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассисларни аниқлаш;
корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни кучайтириш;
меҳнат муҳофазаси борасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ижобий тажрибаларни ва бу борадаги илғор шакл ва усулларни кенг ёйиш.
4. Кўрик-танлов ўтказиш давомида қуйидагилар кўриб чиқилади:
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг мавжудлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талаблари бўйича йўл-йўриқлар берилгани, уларнинг ўқитилгани ва билимлари синалгани;
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши;
иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганлиги;
меҳнат шароити оғир, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар, шунингдек ходимларнинг айрим тоифалари (аёллар, ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар) учун меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши;
ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) тиббий кўриклардан ўтказилиши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли ходимларга етказилган зарарнинг иш берувчилар ёки суғурта компаниялари томонидан ўз вақтида ва тўғри тўланиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан жамоатчилик назорати бўйича олиб борилаётган ишлар;
меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиялар фаолияти;
жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар.
3. КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
5. Кўрик-танловни ташкил этиш ва якунини кўриб чиқиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари, Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларининг комиссиялари томонидан амалга оширилади.
6. Тармоқ ва ҳудудий комиссиялар таркибига туман (шаҳар) касаба уюшмалари кенгашлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчилари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашларининг аппарати ходимлари ҳамда сайланма органлари аъзолари киради.
7. Комиссия (Федерация, тармоқ ва ҳудуд бўйича) қуйидаги вазифаларни бажаради:
кенг жамоатчиликка, иш берувчилар ва касаба уюшмалари ташкилотлари раисларига ўтказилаётган кўрик-танлов ва уни ўтказишга оид шартларни маълум қилади;
кўрик-танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
кўрик-танлов иштирокчиларига маслаҳат ҳамда услубий ёрдам беради;
кўрик-танловнинг якуни бўйича ғолибларни аниқлайди.
4. КЎРИК-ТАНЛОВНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
8. Кўрик-танлов ҳар йили уч босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич – ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилади. Биринчи босқичга ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси якун ясайди.
Иккинчи босқич – тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши тизимига қарашли ташкилотлар ўртасида ўтказилиб, унда ҳар бир ҳудудда тармоқ бўйича энг яхши деб топилган ташкилот, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар қатнашади. Иккинчи босқичга тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши комиссияси якун ясайди.
Учинчи босқичда – тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари иштирок этадилар. Учинчи босқичга Федерациянинг кўрик-танлов якунларини умумлаштириш комиссияси (матнда кейинги ўринларда – Федерация комиссияси) якун ясайди.
9. Кўрик-танловда қатнашиш тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарори қабул қилинади.
10. Кўрик-танловда қатнашиш учун ташкилотлар томонидан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссиясига 1 февралга қадар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
– корхонадаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолати ва меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар (1-илова);
– касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (2-илова);
– меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (3-илова);
– меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (4-илова);
– меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сарфланган маблағлар ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда 1-, 2-,3- ва 4-иловаларга тегишли ҳужжатлар.
11. Кўрик-танловда қатнашиш учун тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан тизим ташкилотларида амалга оширган ижобий кўрсаткичлар (5-илова) акс эттирилган тегишли ҳужжатлар Федерация комиссиясига тақдим этилади.
12. Кўрик-танлов қатнашчилари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва тўғрилиги учун масъулдир.
13. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига тўғри баҳо бериш мақсадида комиссиялар корхоналарга чиқиш ва бошқа тегишли ташкилотлардан қўшимча маълумотларни сўраб олишлари мумкин.
14. Кўрик-танлов қатнашчиси тақдим этган ҳужжатларга онгли равишда нотўғри маълумотлар киритганлиги аниқланган тақдирда, ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил, меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кўрик-танловга қўйилмайди.
5. КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ ЯКУНИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
15. Кўрик-танловнинг 1-босқичида ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг комиссияси худуд бўйича олинган энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиснинг ҳужжатларини 25 февралга қадар баҳолаш мезонларига асосан (1-, 2-, 3-, 4-иловалар) кўриб чиқиб, ҳар бир номинация бўйича учтадан энг юқори бал тўплаган 1-, 2- ва 3-ўринларга номзодларни аниқлайди.
Баҳолашда ўтган йил якуни бўйича маълумотлар таҳлили олинади.
16. Фаолият баҳоланаётган йил давомида ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодиса юз берган бўлса:
– кўрик-танлов қатнашчиси энг яхши ташкилот номинацияси бўйича кўрик-танловга қўйилмайди;
– энг яхши касаба уюшма қўмитаси, энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис номинациялари бўйича кўрик-танлов қатнашчиси кўрсаткичларини баҳолашда, олган баллари гуруҳий ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса учун 50 фоизга, оқибати оғир бахтсиз ҳодиса юз бергани учун 30 фоизга камайтирилади.
17. Ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг қарорига асосан ҳар бир тармоқ бўйича аниқланган энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис номинациялари бўйича 1-, 2- ва 3- ўринни эгаллаганлар ғолиб деб ҳисобланади.
18. Ғолиблар ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.
19. Кўрик-танловнинг 1-босқичи ғолибларига бериладиган қимматбаҳо совғалар миқдори қуйидагича белгиланади:
3- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 4 баробаригача;
2- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 6 баробаригача;
1- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаригача.
Кўрик-танловнинг 1-босқичи ғолибларини тақдирлаш жорий йилнинг 15 мартига қадар тантанали тарзда ўтказилади.
20. Ҳар бир тармоқ бўйича аниқланган худуд бўйича барча ғолиблар – энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиснинг ҳужжатлари 25 мартга қадар ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси томонидан тегишли тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши комиссиясига етказилади.
21. Кўрик-танловнинг 2-босқичида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши комиссияси тармоқ бўйича олинган энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиснинг ҳужжатларини 20 апрелга қадар баҳолаш мезонларига асосан (1-, 2-, 3- ва 4-иловалар) кўриб чиқиб, ҳар бир номинация бўйича 1-, 2- ва 3- ўринларга номзодларни аниқлайди.
1-, 2-, 3- ва 4-иловалардаги кўрсаткичларга тармоқнинг хусусиятидан келиб чиқиб, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши қарори билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
22. Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашининг қарорига асосан энг яхши ташкилот, касаба уюшма қўмитаси, меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис номинациялари бўйича 1-, 2- ва 3- ўринни эгаллаганлар ғолиб деб ҳисобланади.
23. Кўрик-танловнинг 2-босқичи ғолибларига бериладиган қимматбаҳо совғалар миқдори қуйидагича белгиланади:
3- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаригача;
2- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 баробаригача;
1- ўрин учун – республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 12 баробаригача.
Кўрик-танловнинг 2-босқичи ғолибларини тақдирлаш “28 апрель – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да тантанали тарзда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши томонидан ўтказилади.
24. Тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссиялари 1- ва 2- босқич кўрик танлов якунлари бўйича тўлиқ маълумотни 22 майга қадар Федерацияга тақдим этадилар.
25. Кўрик-танловнинг 3-босқичида тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари тизим ташкилотларида амалга оширган ижобий кўрсаткичлар бўйича ҳужжатларни (5-илова) 22 майга қадар Федерация комиссиясига тақдим этадилар.
25. Кўрик-танловнинг 3-босқичида Федерация комиссияси 1 июнга қадар тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан тизим ташкилотларида амалга оширган ижобий кўрсаткичлар баҳолаш мезонларига асосан (5-илова) кўриб чиқиб, биттадан ғолибларни аниқлайди.
26. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорига асосан қуйидаги номинациялар бўйича ғолиблар аниқланади:
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишларни энг яхши ташкил этган тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишларни энг яхши ташкил этган худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши.
Ҳар бир ғолиб республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баробаригача миқдорда Федерациянинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар.
27. Кўрик-танловнинг учинчи босқичи ғолибларини тақдирлаш Федерация Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, ижтимоий ҳамкорлар ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Федерация тизимида барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари тузилмасига кирадиган таркибий бўлинмаларидан вакиллар, ғолибликни қўлга киритганлар, иш берувчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари раислари иштирокида, оммавий ахборот воситалари вакилларини таклиф этган ҳолда тантанали тарзда ўтказилади.
28. Кўрик-танловнинг барча босқичи якунлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
6. КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШГА
САРФЛАНАДИГАН ХАРАЖАТЛАРНИНГ ҚОПЛАНИШИ
29. Кўрик-танловнинг 1- ва 2-босқичларида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ғолибларни тақдирлашга кетадиган харажатлар худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси (биринчи босқич) ва тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари (иккинчи босқич) томонидан ва 3-босқич Федерация (учинчи босқич) томонидан қопланади. Кўрик-танлов ғолиблари ҳомийлар томонидан ҳам тақдирланиши мумкин.

Низомга 1-илова

Ташкилотдаги меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлиги тизими ҳолати ҳамда
меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари

1. Тармоқ касаба уюшмасининг номи _____________________________________________
Бошқарув органи номи _________________________________________________________
Ташкилот номи _______________________________________________________________
Ташкилий-хуқуқий шакли (давлат, хусусий ёки бошқа) ______________________________
Манзили _____________________________________________________________________
Веб-портал ёки саҳифаси _______________________________________________________
Ташкилот ходимлари сони, жами __________________, шундан аёллар ________________
Йил давомида ишга кирганлар сони _________________, шундан ишчилар _____________
Ташкилотдаги иш ўринлари сони _________________
Ташкилотдаги касблар сони ______________, иш турлари сони _____________
2. Раҳбар (Ф.И.Ш): _________________________________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
3. Касаба уюшма қўмитаси (ёки ташкилоти) раисининг асосий лавозими _______________
Ф.И.О. _______________________________________________________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
4. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бўлим бошлиғи (муҳандис)нинг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича муҳандис вазифасини бажарувчи мутахассиснинг ва (ёки) бозорнинг профессионал иштирокчиси Ф.И.О. ______________________________________
_____________________________________________________________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
5. Кўрик-танлов ўтказилган йил давомида ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони _______: гуруҳий _______; ўлим билан тугаган _______; оқибати оғир _______

Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов
бирлиги Сони, миқ-дори Ахборот манбаи Баҳолаш мезонлари Балл
1. Ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати (муҳандиси) ходимлари сони (50 ёки ундан ортиқ ходимлар ишлайдиган ташкилотлар учун) нафар меҳнат шартномаси, ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ нусхалари 50 дан 150 нафаргача ходимга – 1 нафар мутахассис;
151-500 ходимга – 2 нафар мутахассис;
501-1000 ходимга – 3 нафар мутахассис ишласа:
5 балл
камроқ мутахассис ишласа: 2 балл
Ташкилотда мутахассис тайинланмаган бўлса:
-3 балл
2. Ходимлар сони 50 нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши (қуйида келтирилган қаторлардан бири тўлдирилади): меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юклатилганлиги ҳақидаги буйруқ нусхаси ёки бозорнинг профессионал иштирокчиси билан тузилган шартнома раҳбар томонидан ёки бозорнинг профессионал иштирокчиси билан тузилган шартнома асосида ишни ташкил этилган: 5 балл
– ташкилот раҳбари томонидан ҳеч ким:
-3 балл
– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вазифалар юклатилган ходим ёки бозорнинг профессионал иштирокчиси томонидан юклатилган ходим томонидан:
5 балл;
ҳеч ким:
-3 балл
3. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича алоҳида хона, синф ажратилганлиги хона
синф хона ва синф фотосуратлари хона ажратилган бўлса,
3 балл
синф ажратилган бўлса: 3 балл
иккаласи бўлса: 6 балл
4. Хавфсизлик техникаси бўйича бурчак ташкил этилганлиги сони Бурчак(лар) фотосуратлари 3 балл
5. Меҳнат муҳофазасига оид баннер мавжудлиги сони Баннер(лар) фотосуратлари 2 балл
6. Жамоа шартномасида меҳнатни муҳофаза қилиш учун мўлжалланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун сарфланган маблағ минг сўм сарфланган маблағлар ҳақидаги ҳужжатлар нусхалари Ҳар бир ходимга сарфланган ўртача маблағ соҳадаги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиздан 50 фоизгача кўп бўлса: 3 балл
Шундан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимда мўлжалланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун сарфланган маблағ минг сўм 50 фоиздан ортиқ кўп бўлса: 5 балл
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳар бир ходимга сарфланган ўртача маблағ минг сўм соҳадаги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиздан 50 фоизгача кам бўлса:
-3 балл
50 фоиздан ортиқроқ кам бўлса:
-5 балл
7. меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситаларига йил давомида сарфланган маблағ минг сўм сарфланган маблағ ҳақидаги ҳужжатлар, меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш меъёрлари нусхалари 100 фоиз бўлса: 6 балл
90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл 80 фоиздан 90 фоизгача, 2 балл 70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл 60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
юқорида қайд этилганлар билан бепул таъминланиши лозим бўлган ходимлар сони нафар
шундан ҳимоя воситалари билан таъминланган ходимлар сони нафар
8. Ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш учун сарфланган маблағ минг сўм тиббий муассаса билан тузилган шартнома нусхаси, тиббий кўрикдан ўтказиш баёни нусхаси 1-20 фоиз: 1 балл
даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимлари сони нафар 21-40 фоиз: 2 балл
шулардан тиббий кўрикдан ўтганлари нафар 41-60 фоиз: 3 балл
61-80 фоиз: 4 балл
81-100 фоиз: 5 балл
9. Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказиш учун сарфланган маблағ минг сўм аттестациядан ўтказиш бўйича тузилган шартнома нусхаси, аттестациядан ўтказиш баёни нусхаси 1-20 фоиз: 1 балл
меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган иш ўринлари сони 21-40 фоиз: 2 балл
шулардан аттестациядан ўтказилганлари (сўнгги беш йилни ҳисобга олган ҳолда) сони 41-60 фоиз: 3 балл
61-80 фоиз: 4 балл
81-100 фоиз: 5 балл
10. Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жамланмаси мавжудлиги сони Меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар реестри 5 тадан 10 тагача: 2 балл
11 тадан 15 тагача: 3 балл
15 тадан 20 тагача: 4 балл
20 та ва ундан кўпроқ: 5 балл
11. Меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармаси ташкил этилганлиги минг сўм жамғарма ташкил этиш ҳақидаги буйруқ нусхаси 3 балл
шундан кўрик-танлов ўтказилган йилда сарфлангани минг сўм 2 балл
12. Ташкилот худудида ишлаб турган ошхоналар сони ошхоналар фотосуратлари ошхонадаги ўриндиқлар сони ходимлар сонидан 4 марта кам бўлса: 4 балл
ошхоналардаги ўриндиқлар сони сони 5-8 марта кам бўлса: 2 балл
13. Дам олиш хоналари ташкил этилганлиги сони дам олиш хоналари фотосуратлари ташкил этилган бўлса: 3 балл
ташкил этилмаган бўлса:
-2 балл
14. Ташкилот ходимларининг жиҳозланган санитария-гигиена хоналари билан таъминланиши:
кийиниш хонасидаги шкафлар сони
эркаклар учун сони кийиниш, ювиниш, қўл ювиш ва аёлларнинг шахсий гигиена хоналари барчаси фотосуратлари эркаклар сонига тенг бўлса: 2 балл
аёллар учун сони аёллар сонига тенг бўлса: 2 балл
ювиниш хоналаридаги душ сеткалари:
эркаклар учун сони 15 нафар эркакка 1 та душ сеткаси тўғри келса: 2 балл
аёллар учун сони 15 нафар аёлга 1 та душ сеткаси тўри келса: 2 балл
бет-қўл ювиш жойлари (умивальниклар) сони 15 ходимга 1 та умивальник тўғри келса: 2 балл
ҳожатхоналар:
эркаклар учун сони 2 балл
аёллар учун сони 2 балл
аёлларнинг шахсий гигиена хоналари сони 15 нафар ва ундан кўпроқ аёллар ишлаётган ташкилотларда ташкил этилган бўлса: 2 балл
15. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича ўқитилиши ва билими текширилиши лозим бўлган раҳбарлар ва мутахассислар
шундан ўқитилгани ва билими текширилгани нафар ўқитиш бўйича тузилган шартнома, билимларини текшириш баёнлари нусхалари 100 фоиз бўлса, 6 балл;
(сўнгги 3 йилни ҳисобга олган ҳолда) нафар 90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 2 балл
70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл
60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
16. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича билими текширилиши лозим бўлган ишчилар нафар ишчилар рўйхатлари 100 фоиз бўлса, 6 балл
шундан билими текширилгани нафар 90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 2 балл
70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл
60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
17. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича кириш йўриқномасининг ҳажми,
йил давомида кириш йўриғидан ўтказилган ходимлар сони бет
нафар йўл-йўриқ берилишини қайд этиш дафтаридан кўчирма йил давомида ишга кирган ходимлар сонига тенг бўлса: 5 балл
кам бўлса:
-5 балл
18. Хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги:
касблар бўйича сони касб бўйича ва иш тури бўйича йўриқномалар касблар сонига тўғри келса: 2 балл
иш турлари бўйича сони кам бўлса:
-2 балл
иш турларига тўғри келса: 2 балл
кам бўлса:
-2 балл
19. Йил давомида иш жойидаги хавфсизлик техникаси бўйича йўриқдан ўтказилган ходимлар сони: бирламчи йўриқдан ўтказилган нафар иш жойидаги йўриқларни қайд этиш дафтаридан кўчирмалар йил давомида ишга кирган ишчилар сонига тенг бўлса: 5 балл
даврий йўриқлардан ўтказилган нафар кам бўлса:
-5 балл

билими текширилиши лозим бўлган ишчилар сонидан 4 марта кўп бўлса: 2 балл
20. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли етказилган зарар сумма-ларидан қарздорлик минг
сўм етказилган зарар суммаларини олувчилар рўйхати, охирги тўлов амалга оширилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси қарздорлик мавжуд бўлса:
-5 балл
21. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги минг
сўм суғурта полиси рақами, санаси ва амал қилиш муддати суғурта қилинган бўлса: 3 балл
қилинмаган бўлса:
-3 балл

Ташкилот раҳбари ________________________________________
М.Ў. (сана, имзо, Ф.И.О.)

Касаба уюшмаси қўмитаси раиси ________________________________________
(сана, имзо, Ф.И.О.)

Низомга 2-илова

Касаба уюшма қўмитасининг фаолиятини акс эттирувчи
кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари
1. Тармоқ касаба уюшмасининг номи _____________________________________________
Бошқарув органи номи _________________________________________________________
Ташкилот номи _______________________________________________________________
Ташкилий-хуқуқий шакли (давлат, хусусий ёки бошқа) ______________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
Манзили _____________________________________________________________________
Веб-портал ёки саҳифаси _______________________________________________________
Ташкилот ходимлари сони, жами ______________, шундан аёллар _______________
Ташкилотдаги иш ўринлари сони _________________
2. Касаба уюшма қўмитаси таркиби:
КУ қўмитаси раиси, аъзосининг
Ф.И.О. Асосий касби, лавозими Ушбу ташкилотдаги иш стажи КУ қўмитаси раиси, қўмита аъзолигига неча йилдан бери сайланади Телефон,
факс
e-mail
веб-саҳифаси
1 2 3 4 5

3. Кўрик-танлов ўтказилган йил давомида ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони _______: гуруҳий _______; ўлим билан тугаган _______; оқибати оғир _______

Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов
бирлиги Сони,
миқдори Ахборот манбаи Баҳолаш мезонлари Балл
1. Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича коммисияси ташкил этилганлиги ва аъзолари сони нафар комиссия тузиш ҳақидаги қарор нусхаси ташкил этилган бўлса: 5 балл
этилмаган бўлса:
-5 балл
2. Комиссия аъзоларининг неча нафари ким томонидан ва қачон ўқитилган нафар ўқитилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси ўқитилган бўлса, 2 балл
ўқитилмаган бўлса, -2 балл
3. Комиссиянинг йиллик иш режасидаги тадбирлар сони (комиссия томонидан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотнома илова қилинади) сони Комиссиянинг йиллик иш режаси, унда назарда тутилган тадбирлардан бажарилма-ганлари номи иш режаси бажарилган бўлса: 3 балл
4. Ташкилотда меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар (вакил) сони нафар йиғилиш баёни, вакиллар рўйхати сайланган бўлса: 5 балл
сайланмаган бўлса:
-5 балл
5. Вакилларнинг неча нафари ким томонидан ва қачон ўқитилган нафар ўқитилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси ўқитилган бўлса: 2 балл
ўқитилмаган бўлса:
-2 балл
6. Вакил (катта вакил)нинг йиллик иш режасидаги тадбирлар сони (вакиллар томонидан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотнома илова қилинади) сони вакил (катта вакил)нинг йиллик иш режаси, унда назарда тутилган тадбирлардан бажарилмаганлари номи иш режаси бажарилган бўлса: 3 балл
7. Касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат шароитлари ва муҳофазаси масалалари йил давомида неча марта кўриб чиқилган сони йиғилишлар баёнлари, қарорлари 1 марта: 1 балл;
2 марта: 2 балл
3 марта: 3 балл
4 марта: 4 балл
5 марта ва ундан ортиқ: 5 балл
8. Меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган текширишлар сони Текширишлар натижаларига кўра тузилган маълумотномалар нусхалари 91-100 фоиз бартараф этилса: 5 балл
текширишларда аниқланган камчиликлар сони 81-90 фоиз бартараф этилса: 4 балл
шулардан бартараф этилганлари сони 71-80 фоиз бартараф этилса: 3 балл
61-70 фоиз бартараф этилса: 2 балл
51-60 фоиз бартараф этилса, 1 балл
9. Йил давомида неча нафар касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди нафар тегишли ҳужжатлар нусхалари, ҳуқуқлари ҳимоя қилинганлар рўйхати 1 нафар: 1 балл
2 нафар: 2 балл
3 нафар: 3 балл
4 нафар: 4 балл
5 нафар ва ундан ортиқ: 5 балл
10. Йил давомида назорат қилувчи органлар ва жамоат ташкилотлари текширувларида аниқланган жами камчиликлар сони ёзма кўрсатмалар ва тақдимномалар, аниқланган камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақида маълумотномалар нусхалари 91-100 фоиз бартараф этилса: 5 балл
шулардан бартараф этилганлари сони 81-90 фоиз бартараф этилса: 4 балл
71-80 фоиз бартараф этилса: 3 балл
61-70 фоиз бартараф этилса: 2 балл
51-60 фоиз бартараф этилса: 1 балл
11. Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими Ўзбекистон КУФ томонидан ишлаб чиқилган макетга мослиги мос жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими кўчирмаси мос келса: 3 балл
мос эмас
12. Жамоа шартномасига илова қилинган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимнинг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбир-ларини режалаштириш бў-йича тавсиялар”га мослиги мос меҳнат муҳофазаси бўйича битим нусхаси мос келса: 3 балл
мос эмас
13. Битимдаги чора-тадбирлар сони сони битимда назарда тутилган тадбирлардан бажарилмаганлари номи ва сони 91-100 фоиз бажарилса: 5 балл
шулардан бажарилгани сони 81-90 фоиз бажарилса: 4 балл
71-80 фоиз бажарилса: 3 балл
61-70 фоиз бажарилса: 2 балл
51-60 фоиз бажарилса: 1 балл
14. меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши лозим бўлган ходимлар сони нафар меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш меъёрлари нусхаси 100 фоиз бўлса: 6 балл
шундан ҳимоя воситалари билан таъминланган ходимлар сони нафар 90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 2 балл
70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл
60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
15. Меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан уч босқичли назорат ўтказиш йўлга қўйилганлиги:
1-босқични ўтказиш даврийлиги кун уч босқичли назоратнинг 1 ва 2-босқичини қайд этиш журналидан кўчирма,
3-босқични ўтказиш далолатномаси текширув йўлга қўйилган бўлса: 3 балл
2-босқични ўтказиш даврийлиги ҳафта
3-босқични ўтказиш даврийлиги ой
16. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича ўқитилиши ва билими текширилиши лозим бўлган раҳбарлар ва мутахассислар нафар ўқитиш бўйича тузилган шартнома, билимларини текшириш баёнлари нусхалари 100 фоиз бўлса: 6 балл
шундан ўқитилгани ва билими текширилгани (сўнгги 3 йилни ҳисобга олган ҳолда) нафар 90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 2 балл
70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл
60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
17. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича билими текширилиши лозим бўлган ишчилар нафар ишчилар рўйхатлари 100 фоиз бўлса: 6 балл
шундан билими текширилгани нафар 90 фоиздан 100 фоизгача: 4 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 2 балл
70 фоиздан 80 фоизгача: 0 балл
60 фоиздан 70 фоизгача:
-2 балл
50 фоиздан 60 фоизгача:
-4 балл
50 фоизгача:
-6 балл
18. Даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимлари сони нафар тиббий кўрикдан ўтказиш баёни нусхаси 1-20 фоиз: 1 балл
шулардан тиббий кўрикдан ўтганлари нафар 21-40 фоиз: 2 балл
41-60 фоиз: 3 балл
61-80 фоиз: 4 балл
81-100 фоиз: 5 балл
19. Меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган иш ўринлари сони аттестациядан ўтказиш баёни нусхаси 1-20 фоиз: 1 балл
шулардан аттестациядан ўтказилганлари (сўнгги беш йилни ҳисобга олган ҳолда) сони 21-40 фоиз: 2 балл
41-60 фоиз: 3 балл
61-80 фоиз:, 4 балл
81-100 фоиз: 5 балл
20. Ташкилот ходимларининг жиҳозланган санитария-гигиена хоналари билан таъминланиши:
кийиниш хонасидаги шкафлар сони:
эркаклар учун сони барча кийиниш, ювиниш, қўл-бет ювиш ва аёлларнинг шахсий гигиена хоналари фотосуратлари эркаклар сонига тенг бўлса: 2 балл
аёллар учун сони аёллар сонига тенг бўлса: 2 балл
ювиниш хоналаридаги душ сеткалари:
эркаклар учун сони 15 нафар эркакка 1 та душ сеткаси тўғри келса: 2 балл
аёллар учун сони 15 нафар аёлга 1 та душ сеткаси тўри келса: 2 балл
қўл-бет ювиш жойлари (умивальниклар) сони 15 ходимга 1 та умивальник тўғри келса: 2 балл
ҳожатхоналар:
эркаклар учун сони бўлса: 2 балл
аёллар учун сони бўлса: 2 балл
аёлларнинг шахсий гигиена хоналари сони 15 нафар ва ундан кўпроқ аёллар ишлаётган Ташкилотларда ташкил этилган бўлса: 2 балл
21. Ходимлар ишлаб чиқа-ришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан суғурта қилинганлиги минг сўм суғурта полиси рақами, санаси ва амал қилиш муддати суғурта қилинган бўлса: 3 балл
қилинмаган бўлса:
-3 балл
22. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни текшириш комиссияси ишида иштироки сони Н-1 шаклидаги далолатнома ва профилактик чора-тадбирлар нусхаси Ҳужжат мазмуни, касаба уюшмаси кўрган профилактик чора-тадбирлар асосида:
0-5 баллгача
23. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштироки сони Ҳужжатлар нусхаси Ходимларга меҳнат шароити яратишдаги иштироки бўйича:
0-5 баллгача
24. Ходимлар меҳнат хуқуқини ҳимоя қилиб тегишли органларга мурожаат қилиши сони Ҳужжатлар нусхаси Ҳар бир ижобий ҳал этилган масала учун:
1 балл
25. Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштироки сони Норматив ҳужжат нусҳаси Ҳар бир ишлаб чиқган ҳужжат учун:
1 балл
26. Меҳнат низоларини кўриб чиқишда иштироки сони Ҳужжатлар нусхаси Ҳар бир ижобий ҳал этилган масала учун:
1 балл
27 Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси ишида иштироки сони Ҳужжат нусхаси Ҳар бир комиссия ишидаги иштирок ва меҳнат шароитларини яхшиланиши учун киритган таклифлари учун алоҳида: 0-12 баллгача

Касаба уюшма қўмитаси раиси ________ ___________
(имзо) (Ф.И.О.)
М.Ў.

Ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси
бўлими бошлиғи ________ ___________
(меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси) (имзо) (Ф.И.О.)

Низомга 3-илова

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи
кўрсаткичлари ва баҳолаш мезонлари

1. Тармоқ касаба уюшмасининг номи _____________________________________________
Бошқарув органи номи _________________________________________________________
Ташкилот номи _______________________________________________________________
Ташкилий-хуқуқий шакли (давлат, хусусий ёки бошқа) ______________________________
Манзили _____________________________________________________________________
Веб-портал ёки саҳифаси _______________________________________________________
Ташкилот ходимлари сони, жами _________, шундан аёллар ___________
2. Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил (кейинги ўринларда – вакил)нинг Ф.И.О. ________________________________________________________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
Асосий касби, лавозими ______________________________________________________
Ташкилотдаги иш стажи __________
Қайси таркибий бўлинмага вакил этиб сайланган ______________________
_____________________________________________________________________________
3. Кўрик-танлов ўтказилган йил давомида ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони_______: гуруҳий _______; ўлим билан тугаган _______; оқибати оғир _______

Т/р Кўрсаткич номи Ўлчов
бирли-ги Сони,
миқдори Ахборот манбаи Баҳолаш мезонлари Балл
1. Неча марта вакил этиб сайланган марта йиғилишлар баёнлари 3 ва ундан ортиқ марта: 5 балл
2 марта: 4 балл
1 марта: 3 балл
2. Ким томонидан ва қачон ўқитилган ўқитилгани ҳақидаги ҳужжат нусхаси ўқитилган бўлса: 2 балл
ўқитилмаган бўлса:
-2 балл
3. Вакилнинг йиллик иш режасидаги тадбирлар сони (вакил томонидан олиб борилган ишлар ҳақидаги маълумотнома илова қилинади) сони вакилнинг йиллик иш режаси, унда назарда тутилган тадбирлардан бажарилмаганлари номи ва сони иш режаси тўлиқ бажарилган бўлса: 3 балл
тўлиқ бажарилмаган бўлса: 2 балл
4. Меҳнат муҳофазаси ҳолати устидан уч босқичли назорат ўтказиш йўлга қўйилганлиги:
1-босқични ўтказиш даврийлиги кун уч босқичли назоратнинг 1 ва 2-босқичини қайд этиш журналидан кўчирма, 3-босқични ўтказиш далолатномаси текширув йўлга қўйилган бўлса: 3 балл
2-босқични ўтказиш даврийлиги ҳафта
3-босқични ўтказиш даврийлиги ой
5. Меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган текширишлар сони Текширишлар натижаларига кўра тузилган маълумотномалар нусхалари 91-100 фоиз бартараф этилса, 5 балл
81-90 фоиз бартараф этилса: 4 балл
текширишларда аниқланган камчиликлар сони 71-80 фоиз бартараф этилса:, 3 балл
шулардан бартараф этилганлари сони 61-70 фоиз бартараф этилса: 2 балл
51-60 фоиз бартараф этилса: 1 балл
6. Ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилган ҳолларда ишларни тўхтатиш ҳақида мансабдор шахсларга талаблар қўйилганлиги сони қўйилган талаблар нусхалари, инобатга олинмаганлари номи 91-100 фоиз инобатга олинса: 5 балл
81-90 фоиз инобатга олинса: 4 балл
71-80 фоиз инобатга олинса 3 балл
61-70 фоиз инобатга олинса: 2 балл
шулардан инобатга олингани сони 51-60 фоиз инобатга олинса: 1 балл
7. Бахтсиз ҳодисаларни текширишда неча бор иштирок этилди сони тузилган далолатномалар нусхалари йил давомида юз берган бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этган бўлса: 2 балл
этмаган бўлса:
-2 балл
8. Вакил таклифига биноан меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрлари талабларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилган шахслар нафар Жавобгар-ликка тортилганлик ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар жавобгарликка тортилганлар бўлса: 2 балл
9. Вакил таклифига кўра жамоа шартномасига меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш бўйича киритилган тадбирлар сони жамоа шартномасига киритилган чора-тадбирлар номи, бажарилмаганлари номи ва сони таклиф киритилиб, тўлиқ бажарилган бўлса: 3 балл
шулардан бажарилгани сони тўлиқ бажарилмаган бўлса: 2 балл
10. Вакил фаолияти натижасида меҳнат шароитлари яхшиланган ва меҳнат хавфсизлиги таъминланган иш ўринлари сони иш ўринлари рўйхати 3 та ва ундан ортиқ яхшиланган ва таъминланган бўлса: 3 балл
2 та бўлса: 2 балл
1 та бўлса: 1 балл
11. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси ва шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этганлиги, таклиф этган чора-тадбирлари сони чора-тадбирлар номи 3 та ва ундан ортиқ чора-тадбир таклиф этилган бўлса: 2 балл
1 ёки 2 та чора-тадбир таклиф этилган бўлса: 1 балл
12 Вакил хизмат кўрсатаётган бўлинма ходимларининг меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминланиши фоиз меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан ходимларни бепул таъминлаш меъёрлари нусхаси 100 фоиз бўлса: 3 балл
90 фоиздан 100 фоизгача: 2 балл
80 фоиздан 90 фоизгача: 1 балл
13. Вакил хизмат кўрсатаётган бўлинма ходимларининг жиҳозланган санитария-гигиена хоналари билан таъминланиши: кийиниш хонасидаги шкафлар сони:
эркаклар учун сони бўлинмада ташкил этилган кийиниш, ювиниш, қўл-бет ювиш ва аёлларнинг шахсий гигиена хоналари фотосуратлари эркаклар сонига тенг бўлса: 2 балл
аёллар учун сони аёллар сонига тенг бўлса: 2 балл
ювиниш хоналаридаги душ сеткалари:
эркаклар учун сони 15 нафар эркакка 1 та душ сеткаси тўғри келса: 2 балл
аёллар учун сони 15 нафар аёлга 1 та душ сеткаси тўри келса: 2 балл
қўл-бет ювиш жойлари (умивальниклар) сони 15 ходимга 1 та умивальник тўғри келса: 2 балл
ҳожатхоналар:
эркаклар учун сони бўлса: 2 балл
аёллар учун сони бўлса: 2 балл
аёлларнинг шахсий гигиена хоналари сони 15 нафар ва ундан кўп аёллар ишлаётган ташкилотларда ташкил этилган бўлса: 2 балл
14. Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси мажлисларида иштироки сони Ҳужжатлар нусхаси Ходимларга меҳнат шароити яратишдаги иштироки бўйича:
0-5 баллгача
15. Норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштироки сони Норматив ҳужжат нусҳаси Ҳар бир ишлаб чиқган ҳужжат учун:
1 балл
16. Меҳнат шароитларини яхшилашга оид жамоа шартномаларига киритган таклифлари сони Ҳужжатлар нусхаси Ҳар бир асослаб киритилган таклиф ва натижадорлиги учун:
1 балл
17. Касаба уюшмаси қўмитаси (ташкилоти)га меҳнат шароитларини яхшиланишига оид киритилган таклифлар сони Ҳужжатлар нусхаси Ҳар бир асослаб киритилган таклиф ва натижадорлиги учун:
1 балл
18 Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси ишида иштироки сони Ҳужжат нусхаси Ҳар бир комиссия ишидаги иштирок ва меҳнат шароитларини яхшиланиши учун киритган таклифлари учун алоҳида: 0-12 баллгача

Касаба уюшма қўмитаси раиси ________ ___________
М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.)

Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ________ ___________
(имзо) (Ф.И.О.)

Низомга 4-илова

Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи
кўрсаткичлар ва баҳолаш мезонлари

1. Тармоқ касаба уюшмасининг номи _____________________________________________
Бошқарув органи номи _________________________________________________________
Ташкилот номи _______________________________________________________________
Ташкилий-хуқуқий шакли (давлат, хусусий ёки бошқа) ______________________________
Манзили _____________________________________________________________________
Веб-портал ёки саҳифаси _______________________________________________________
Ташкилот ходимлари сони, жами _________, шундан: аёллар ________ ёшлар __________
2. Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассиснинг Ф.И.О. ________________________________________________________________________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:______________________
Асосий касби, лавозими ______________________________________________________
Ташкилотдаги иш стажи __________
Туғилган йили ва санаси (ёши) __________
Қайси таркибий бўлинмада фаолият юритади ______________________
_____________________________________________________________________________
3. Кўрик-танлов ўтказилган йил давомида ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисалар сони_______: гуруҳий _______; ўлим билан тугаган _______; оқибати оғир _______

Т/р Кўрсаткич номи Ахборот манбаи Баҳолаш мезонлари Балл
1 Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида иш стажи Маълумотнома (объективка), меҳнат дафтарчасининг нусхаси 3 йилгача: 3 балл;
3 йилдан-5 йилгача: 4 балл;
5 йилдан кўп: 5 балл
2 Маълумоти Диплом, Сертификат, гувоҳномалар нусхаси ўрта махус: 3 балл;
бакалавр: 4 балл;
магистр: 5 балл;
қўшимча ўқув курслари – ҳар бири:1 балл
3 Чет тилларини билиши Ўтказилган суҳбат натижаси қониқарли: 3 балл;
ўртача: 4 балл;
аъло: 5 балл
4 Ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланиш қобилияти ва компьютер саводхонлиги Электрон рақамли имзо, почтаси борлиги ва электрон ҳисоботларни юрита олиши қониқарли: 3 балл;
ўртача: 4 балл;
аъло: 5 балл
5 Ташкилотда фаолият кўрсатаётган даврида давлат мукофотлари, фаҳрий ёрлиқлар ва дипломлар билан тақдирланганлиги Ҳужжатлар нусхаси Меҳнат муҳофазасига оид Фахрий ёрлиқ: 2 балл;
Халқаро диплом: 5 балл;
Давлат мукофотлари: 10 балл
6 Меҳнат муҳофазасига оид муаллифлик ишлари бўлса, унинг долзарблиги, асосланганлиги бўйича берилган технологик баҳо Муаллифлик ишлари (тема, лойиҳа, патент, ихтиро ва ҳ.к) Тўлиқ асосланган: 5 балл
қисман камчиликлар мавжуд: 3-4 балл;
тўлиқ асосланмаган: 0-2 балл
7 Жамоат ишларидаги иштироки ва касаба уюшмалари ҳаракатидаги фаоллиги Ўтказилган тадбир, учрашув, йиғилиш баёни, қарор, иш режа нусхалари ва фотолар Ёш мутахассис ташкил этган тадбир, учрашув, йиғилишлар сони:
20 дан ортиқ: 5 балл;
15 дан ортиқ: 4 балл;
10 дан ортиқ: 3 балл
8 Оммавий ахборот воситаларида чоп этилган мақолалари Чоп этилган мақолалар нусхалари Мақолалари – ҳар бири 1 балл
9 Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини янада такомиллаштириш борасида киритган таклифлари Ишлаб чиқилган ва жорий этилган методик қўлланмалар, йўриқномалар ва низомлар Тизимни такомиллаштириш борасида киритилган таклифлар: 8 балл;
Амалиётга тадбиқ этилган: 12 балл
10 Касбий маҳорати, берилган топшириқларни ўз муддатида бажариши ҳамда ўз касбий билимларини доимий равишда ошириб бориши Иш жойидан тўлиқ тавсифнома, суҳбат натижаси, малака ошириш курслари ва семинарларда иштирок этганлигини тасдиқловчи Сертификат, ёки гувоҳномалар нусхаси Ҳужжатлар мазмунига қараб 0-5 баллгача
11 Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид ҳужжатлар талаблари ва қоидаларига риоя қилиши Иш жойидан маълумотнома, суҳбат натижаси Талаб даражасида: 5 балл
Огоҳлантириш: -1 балл
Интизомий чора: -3 балл
12 Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси ишида иштироки Ҳужжат нусхаси Ҳар бир комиссия ишидаги иштирок учун алоҳида: 0-12 баллгача
13 Меҳнатнинг хавфсиз усул ва услубларига оид дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-оммабоп китобларини нашрга тайёрлаганлиги Дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва илмий-оммабоп китоблари Мазмуни ва сонига қараб, ҳар бири учун алоҳида: 0-20 баллгача
14 Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилишида иштироки Ҳужжатлар нусхаси Ҳар бир амалиётга жорий этилган таклиф ва натижасига қараб: 0-20 балгача
15 Ходимлар малакасини ошириш, ўқитиш ва тенингларда ўз маърузалари билан иштироки Маъруза матни, тақдимот материаллари, ташкилотчилар ёки тингловчи тақризи Ҳужжатлар мазмунига қараб 0-5 баллгача

Касаба уюшма қўмитаси раиси ________ ___________
М.Ў. (имзо) (Ф.И.О.)

Ташкилотнинг меҳнат муҳофазаси бўлими бошлиғи ________ ___________
(меҳнат муҳофазаси бўйича муҳандиси) (имзо) (Ф.И.О.)

Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис ________ ___________
(имзо) (Ф.И.О.)

Низомга 5-илова

Тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан тизим ташкилотларида амалга оширган ижобий кўрсаткичлар

Касаба уюшмаси ташкилотининг номи __________________________________________
Манзили ____________________________________________________________________
Веб-саҳифаси ________________________________________________________________
Ташкилот ходимлари сони, жами _________, шундан: аёллар ________ ёшлар _________
тел.рақами_________________ факс __________________ e-mail:_____________________
Касаба уюшмаси ташкилотига аъзолар сони _______________________________________
Кўрик-танлов ўтказилган йил давомида қуйидаги йўналишларда амалга оширилган ишлар батафсил маълумотлар, фото, видео лавҳалар ва ҳужжатлар нусҳалари илова қилинган ҳолда альбомга тўплаб, тақдим этилади:
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масалаларида касаба уюшмаларининг қамраб олиниши;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини жорий этиш, унинг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлашдаги амалга оширилган ишлар;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги устидан қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аниқланган муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича кўрилган чора-тадбирлар;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўришда хамкор ташкилотлар билан амалга оширилган ишлар;
меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талаблари бузилишига оид маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш орқали Хукуматга ва (ёки) тегишли органларга ахборот киритилгани ва натижалари;
корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар ва комиссиялар ишини ташкил қилиш ва фаолиятини олиб боришда услубий ва амалий кўрсатилган ёрдам;
жамоа шартномалари ва келишувлари орқали меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигига оид киритилган имтиёзлар, амалда бажарилиши ҳолати;
ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитлари билан таъминланиши, уларнинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масалаларига оид қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш мақсадида ўтказилган тадбирлар (ўқув-семинар, тренинг, давра суҳбати, тарғибот ва бошқалар);
бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти учун ишлаб чиқиб, чоп этиб, амалга тадбиқ этилган босма нашрлар (тўплам, рисола, услубий қўлланма ва бошқалар);
Раёсатда кўрилган меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги масалалари, қабул қилинган қарор ва уларнинг ижроси.

Изоҳ: Комиссия томонидан маълумотлар етарли эмас деб топилганда, қўшимча маълумотларни сўраб олиниши мумкин.

Print Friendly, PDF & Email