Муҳофаза сирларини биласизми

2018 йил 13 январь куни Самарқанд Давлат архетиктура ва қурилиш институтининг мажлислар залида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари ҳамда соҳадаги ёш мутахассислар иштирокида семинар ўтказилди.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати етакчи мутахассиси М.Саттаровлар меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишида 2017 йилда амалга оширилган ишлар ва 2018 йилги устивор вазифалар юзасидан маъруза қилишди. Жумладан,
Инсон – олий хилқат. Унинг юксаклиги эса меҳнати билан эътироф этилади.
Ходимларнинг иш жараёнидаги хавфсизлиги, меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда.
Муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан касаба уюшмаларининг хуқуқлари кенгайиб, мазкур масаланинг янада долзарблиги оширилди.
Меҳнат муҳофазаси йўналишида ишларнинг такомиллашиб бораётганлиги, қонунчиликнинг мустаҳкамланганлиги боис бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, касаба уюшмалари томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят I-босқичини ўтказиш ташкил этилди.
Унда, 4 та номинациялар бўйича белашувлар ташкил этилади.
Кўрик-танлов давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, иш берувчилар ҳамда кенг жамоатчиликнинг эътиборини меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этишга қаратиш, ишлаб чиқариш маданиятини юксалтириш, иш берувчи томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилиши, шунингдек меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда касаба уюшмалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.
Кўрик-танловнинг вазифаларига қуйидагилар киради:
меҳнатни муҳофаза қилишда энг яхши натижаларга эришган корхоналарни тармоқлар кесимида аниқлаш;
ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг яхши касаба уюшма ташкилотини аниқлаш;
меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда энг яхши меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилни аниқлаш;
ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш, ходимларнинг меҳнат муҳофазасига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг фаол иштирок этган меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассисларни аниқлаш;
корхона ва ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликларининг олдини олишга доир ишларни кучайтириш;
меҳнат муҳофазаси борасида ижтимоий шерикликни ривожлантириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари кўламини кенгайтириш;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ижобий тажрибаларни ва бу борадаги илғор шакл ва усулларни кенг ёйиш.
Кўрик-танлов ўтказиш давомида қуйидагилар кўриб чиқилади:
ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг мавжудлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги тизимини қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;
ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда ишларни хавфсиз олиб боришга доир нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талаблари бўйича йўл-йўриқлар берилгани, уларнинг ўқитилгани ва билимлари синалгани;
меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларнинг белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, газланган тузли сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун), махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши;
иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилганлиги;
меҳнат шароити оғир, зарарли ва хавфли ишларда банд бўлган ходимлар, шунингдек ходимларнинг айрим тоифалари (аёллар, ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахслар, меҳнат қобилияти чекланган шахслар) учун меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши;
ходимларнинг дастлабки тарзда (ишга кираётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) тиббий кўриклардан ўтказилиши;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилиши;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинганлиги;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли ходимларга етказилган зарарнинг иш берувчилар ёки суғурта компаниялари томонидан ўз вақтида ва тўғри тўланиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан жамоатчилик назорати бўйича олиб борилаётган ишлар;
меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиялар фаолияти;
жамоа шартномаларида белгиланган меҳнатни муҳофаза қилишга оид талаблар.
Кўрик-танлов ҳар йили уч босқичда ўтказилади.
Биринчи босқич – ҳудудларда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар, бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича 35 ёшдан ошмаган ёш мутахассислар ўртасида ўтказилади. Биринчи босқичга ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси якун ясайди.
Иккинчи босқич – тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши тизимига қарашли ташкилотлар ўртасида ўтказилиб, унда ҳар бир ҳудудда тармоқ бўйича энг яхши деб топилган ташкилот, бошланғич касаба уюшмалари ташкилоти, меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассислар қатнашади. Иккинчи босқичга тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгаши комиссияси якун ясайди.
Учинчи босқичда – тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари ва худудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари иштирок этадилар. Учинчи босқичга Федерациянинг кўрик-танлов якунларини умумлаштириш комиссияси якун ясайди.
Кўрик-танловда қатнашиш тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг қўшма қарори қабул қилинади.
Кўрик-танловда қатнашиш учун ташкилотлар томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида тўзилган комиссиясига 1 февралга қадар қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
– кўрик-танловда қатнашиш тўғрисидаги қарор нусхаси;
– корхонадаги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ҳолати ва меҳнат шароитларини акс эттирувчи кўрсаткичлар (1-илова);
– касаба уюшма қўмитасининг меҳнат муҳофазаси соҳасидаги фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (2-илова);
– меҳнат муҳофазаси бўйича вакилнинг фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (3-илова);
– меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолиятини акс эттирувчи кўрсаткичлар (4-илова);
– меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар, жамоа шартномаси бўйича тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича сарфланган маблағлар ҳақида таҳлилий маълумотлар ҳамда 1-, 2-,3- ва 4-иловаларга тегишли ҳужжатлар.
Вилоятнинг барча меҳнат жамоаларини ушбу кўрик-танловда фаол иштирок этишига чақирамиз.
Семинар жараёнида кун тартибига оид слайд ва видео роликлар намойиш этилди.
Жараён қизғин мунозаларга бой тарзда ўтди.

 

М.Саттаров

Print Friendly, PDF & Email