
Белорусь республикаси касаба уюшмалари Федерацияси раҳбари Михаил Ордо Самарқанд шаҳридаги тарихий, маданий – меърос обектлари билан танишди.
Меҳмонни Самарқанд темир йўл вокзалида, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари кутиб олишди. Ҳамкасблар ўртасида бўлиб ўтган қисқа мулоқотда, касаба уюшмалари ўртасида тобора кенгайиб бораётган халқаро ҳамкорликни янда ривожлантириш, туризм йўналишидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби муҳим масалаларга тўхталинди.
Шундан сўнг меҳмонлар, Регистон майдони, Мирзо Улуғбек абсерваторияси, хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси ҳамда кўхна шаҳардаги бошқа бир қатор мажмуалари билан танишдилар.
Аслида алоқаларимизнинг илдизи анчайин чуқур. Бизнинг давлатимизда Ўзбекистон айниқса Самарқандни яхши билувчилар кўпчиликни ташкил этади, – дейди Белорусь республикаси касаба уюшмалари раҳбари Михаил Ордо. – Биз бу мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, меҳнат соҳасидаги ўзгаришларни доимо қўллаб қувватлаймиз. Тўғрисини айтганда, Ўзбекистон бугунги кунда халқаро жамоатчилик диққат марказини ўзига жалб этувчи, ривожланаётган давлат сифатида номаён бўлмоқда. Бир қатор халқаро тадбирларнинг айнан ана шу заминда бўлиб ўтаётганлиги ҳам фикримни тасдиқласа керак. Мен, янги йил арафасида бу муаттар ўлкада бўлганлигимдан бениҳоя шодман.
Меҳмонлар шаҳарда амалга оширилаётган бунёдкорлик билан ҳам яқиндан таништирилди.
Н.Шамсиев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: