Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

«Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари»

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши томонидан 8- умумий ўрта таълим мактабида «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари» мавзусида мактаб жамоаси билан тадбир ўтказилди. Тадбирда туман кенгаши раиси А.Нарзуллаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи ҳақида таассуротлар, Президент табриги ва Қурултойда қабул қилинган Мурожаат билан касаба уюшма аъзоларини таништирди. Тадбир иштирокчиларининг фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Бахс ва музокаралардан сўнг касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти олдидаги долзарб масалалар юзасидан…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ФАОЛИЯТ ТАҲЛИЛИ

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг биринчи раёсат йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Раёсат йиғилишини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков олиб борди. Раёсат йиғилишида тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, бирлашма кенгаши бўлим мудирилари, туман ва шаҳар кенгашлари онлайн тарзда иштирок этди. Йиғилишида устуворлик касб этаётган масалаларга таҳлилий-танқидий баҳо берилди. Давлат идораларининг йирик ижтимоий ҳамкорига айланган касаба уюшмалари ўз олдига улуғвор мақсадларни…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

КЎХНА ХИВАГА САЁҲАТ!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2020 йил 20 февралдаги “Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этиш ишларига кўмаклашиш тўғрисида”ги 18-23 “с” сонли раёсат қарори асосида корхона, муассаса ва меҳнат жамоаларида фаолият олиб бораётган ишчи ходимлардан 54 нафарининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастурига муфовиқ Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кўмагида Хоразм cаёҳатида бўлишди. Cаёҳатчилар Хивадаги Ичан-қалъа мажмуаси, Жалолиддин Мангуберди ҳайкали, Исломхўжа ва Паҳлавон Маҳмуд мақбараларини…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII қурултойи делегатларининг мамлакатимиз халқи, ишчи-меҳнаткашлар, касаба уюшмалари ташкилотлари ва ижтимоий шерикларга мурожаати

Азиз ватандошлар! Биз, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи делегатлари, уюшмамизнинг беш ярим миллиондан ортиқ аъзоси номидан 11 ноябрь Федерациямиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилади, деб эътироф этамиз. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига табрик йўллади, 11 ноябрни «Касаба уюшмалари куни» этиб белгилашни таклиф этди. Барчамиз учун бу катта шараф бўлиш билан бирга, юксак масъулият ҳамдир. Жаҳон ҳамжамияти «Янги Ўзбекис­тон» дея ҳақли равишда эътироф…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқовнинг VIII қурултойдаги маърузаси

Ҳурматли делегатлар ва меҳмонлар! Aзиз дўстлар! 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмаларининг ҳаётида унутилмас ва зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган тарихий кун бўлди десам, айнан ҳақиқатни айтган бўламан. Бугун Мустақил давлатимиз тарихида илк бор Республика Президенти касаба уюшмалари қурултойи қатнашчиларига ўз табригини йўллади. Ҳозиргина ҳаммамиз катта мамнуният, кўтаринки руҳ ва зўр қизиқиш билан тинг­лаган, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович ­Мирзиёевнинг самимий ва илиқ, ҳар бир касаба уюшмаси аъзосини Ватан равнақи…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши ва тафтиш комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этди.  Йиғилишни Кенгаш раиси А.Нарзуллаев олиб борди. Таъкидланишича, 2020 йил 26 август куни ўтказилган Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойида Ўзбекистон маданият,спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ажралиб чиқди.  Шу муносабат билан кун тартибидаги Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти бирлашган қўмитасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Шухрат Дехқонов, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассиси Махлиё Холбоева, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Тошев, Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси раҳбари Мирзо Ихтиёров, “Овози Самарқанд” газетаси бош мухаррири Боходир Рахмонов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

АЛИШЕР НАВОИЙ МЕРОСИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИ МАВҚЕИНИ ОШИРИШДАГИ ЎРНИ

Она тили мамлакатнинг ғурури, ифтихори ҳисобланади. Миллатнинг маданияти, маънавияти, зиёлилик даражаси она тилига муносабатда ҳам аниқ кўринади. Ўзбек тили ўзбек халқининг миллий бойлиги сифатида қадим-қадимдан бугунгача аждодларимиз томонидан эъзозланиб, ардоқланиб, сайқалланиб келинмоқда. Буюк мутафаккир ва шоир, давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоийнинг она тилимизга муносабатлари, бу тилнинг ниҳоятда бой, гўзал, такрорланмас тил сифатидаги имкониятларини ўзларининг шоҳ асарлари билан исботлаб берганликлари, она тилимизнинг софлиги, обрў-эътибори, таъсирчанлиги, юқори нутқ маданияти учун…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!