Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда кўплаб соҳалар вакиллари айниқса тиббиёт ходимлари фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётганлиги барчамизга маълум. Ана шундай оғир кунларда фидойилик кўрсатаётган, Соғлиқни сақлаш соҳасига қўшаётган муносиб ҳиссаси, синовли коронавирус пандемияси даврида кўплаб беморларнинг дардига шифо, кўнглига малҳам бўлганлиги, вилоятимиздаги тиббиёт ходимларини моддий-маънавий ва руҳий томондан қўллаб-қувватлаб келаётганлиги, юксак ташкилотчилик намуналарини кўрсатганлиги учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек…
“НОСТАНДАРТ БАНДЛИК” КАСАБА УЮШМАЛАРИ НИГОҲИДА
2020 йил 7 октябрь куни Халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси «Касаба уюшмалари ва ностандарт бандлик» мавзусида видиоконференцияалоқа шаклида Вебинар ўтказилди. Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев, Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Гоча Александрия кириш сўзи билан очиб берди. Онлайн тарзда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари, Федерация аппарати бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар касаба уюшмалари…
Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини таъминлашда касаба уюшмаларининг ўрни” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида охирги 4 йил давомида мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижалари алоҳида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, юртимизда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиланишлар ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасини ҳам четлаб ўтмагани, меҳнат муносабатлари соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди. Жумладан, барқарор…
УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР ЭЪЗОЗДА
Ўқитувчилик – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, комиллик олиб кирувчи муборак касбдир. Устозларимиз ёшларга илм, билим бериш билан бир қаторда баркамоллик сари етаклайдилар. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам халқимизнинг устоз отангдек улуғ, деган пурҳикмат нақлида ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Aввалига мактабгача…
Хотин-қизлар касаба уюшмасидан мамнун
Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан…
АЁЛ РОЗИ БЎЛСА
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида вилоятдаги шаҳар ва туманлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган. Мазкур дастурлар доирасида Самарқанд туманида кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга амалий кўмак берилмоқда. Самарқанд туманида жорий йилнинг 22 сентябр куни аёлларга тикув машиналари топшириш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси…
Хотин-қизлар мамнун бўлмоқда
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳбарлиги билан йўлга қўйилиб, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ва Самарқанд вилояти ҳокими томонидан имзоланган дастурга асосан касаба уюшмалари Федерацияси раиси раҳбарлигида амалга оширилиб келинаётган хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида бир қатор амалий ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг…
ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисига қилган Мурожаатларида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қуллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан касаба уюшмаларига ҳам алоҳида топшириқлари берилган эди. Вазифа ижросини таъминлаш, аёлларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларини бартараф этиш, уларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Касаба уюшмалари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон шаҳрида ҳам хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб чора-тадбирлар…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: