Иштихон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси Кенгаши томонидан 1-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида ташкил этилган тадбирда 40 нафардан ортиқ ўқитувчилар иштирок этди. Муросасиз ўтказилган беллашувларда эркаклар жамоасида 50-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нуриддин Қувондиқов, аёллар жамоасидан эса 38-мактаб…
ҚУТЛОВ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Ниматович ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг иш берувчилар билан жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамоа шартномалари воситасида ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини меҳнат соҳасига кенг жорий этиш борасида самарали меҳнати натажасида «ИНСОН ХУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ УЧУН» кўкрак нишони билан мукофотланди. Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳамкасбимиз Маҳмуджон Исаев…
САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ
Бош қомусимиз байрами шарафига касаба уюшмалари томонидан бир қатор чиниқиш ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Алишер Навоий номли истироҳот боғидан бошланган “Саломатлик учун 5000 қадам” пиёда юриш марафонида касба уюшмалари вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Саломатлик ёшу-кексага бирдек, ҳаво билан сувдек зарур, – дейди тарнспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустирияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси Сирожиддин Иззатуллаев.- бу оммавий тадбирда касаба уюшмаларининг 40 нафар вакиллари иштирок этишди….
МЕҲНАТ СОҲАСИГИ ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида“ Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Б.Ўролбоев олиб борди. Тадбирда вилоят бандлик бошқармаси, Марказий банк, Молия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимлари мудирлари, аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг Вилоят бўйича маъсул ташкилотчилари, тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар…
САЁҲАТ ҲАМ ЗИЁРАТ ҲАМ ЗЎР БЎЛДИ
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш ва фаол дам олишини ташкил этиш тадбири доирасида, бир гуруҳ жамоат арбоблари ва меҳнат фахрийларининг Самарқанд шаҳрига сафари ташкил этилди. Самарқанднинг рамзий дарвозаси бўлмиш темир йўл вокзалиданоқ шаҳар маҳобати, руҳини туйиш мумкин. Бу заминга қўйилган илк қадамнинг ўзи бир шараф. Самарқанд вилоят туризм департаменти ходимлари кўхна…
ҚУРУЛТОЙ ТААССУРОТЛАРИ
Шу йил 26 ноябрь куни Пайариқ тумани 79-сонли умумий ўрта таълим мактабининг фаоллар залида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси тасарруфидаги 79-сонли умумий ўрта таълим мактаби касаба уюшма аъзолари ва бошқа таълим муассасалар бошланғич касаба уюшма раислари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи ҳужжатлари тарғиботи, Қурултойда кўрилган масалалар ва қабул қилинган қарорларини тушунтириш ва тарғибот этиш учун учрашув-семинар ташкил этилди. Мазкур учрашувда 60 нафар касаба уюшма…
“Спорт дақиқалари”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вилоятимиздаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ходимлар учун “ходимлар гимнастикаси” ҳамда “Спорт дақиқалари”ташкил этилди. Баъзида иш билан бўлиб, кун давомида компьютер олдидан узоқлашмаганимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз. Бу эса вақт ўтиб турли касалликларга олиб келиши, камҳаракат ҳаёт тарзи энг аввало кўриш қобилиятига, ортиқча…
ВАТАН ВА МИЛЛАТ ҚАЙҒУСИ
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида онлайн тарзида бўлиб ўтган “Янги ўзбекистон-янгича дунёқараш” маъданий-маърифий тадбир доирасида, “Ватан ва миллат қайғуси” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, Ўзбекистон қахрамони, Олий Мажлис сенати аъзоси Ҳасан Нормуродов, “Зарафшон”-“Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, Сенатор Фармон Тошев, ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Маҳалла ва оила марказлари, халқ қабулхоналари, маданий маърифий муассасалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди….






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: