Бугунги COVID-19 коронавирус пандемияси даври шароитида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимидаги транспорт, қурилиш ва йўл қурилиши корхона ва ташкилотларида карантин эҳтиёт чораларини қўллаган ҳолда жадал суратларда меҳнат жараёнлари амалга оширилиб келинмоқда. Тизимдаги барча йирик корхона ва ташкилотлар маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига киришда дизенфекция тунеллари ўрнатилиб, ходимларнинг тана ҳарорати ўлчанган ҳолда кириб чиқишлари, ходимлар доимий равишда муҳофаза ниқоб ва…
АЁЛЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” бўйича Касаба уюшмалари Федерацияси мутасаддилигида тузилган Республика Ишчи гуруҳи март ойида Самарқанд вилоятида бўлиб, турмуш шароити оғир бўлган хотин-қизларнинг аҳволини ҳар…
АЁЛ РОЗИ БЎЛСА
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш давлатимиз томонидан устувор вазифа сифатида белгиланган. Президентимиз топшириғи асосида Ўзбекиситон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муаммоларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар дастури тузилиб ижроси таъминланмоқда. Самарқанд вилоятининг барча туман ва қишлоқларидаги аёллар бандлигини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб қувватлаш ишлари тизимли давом эттирилмоқда. Яқинда Тайлоқ…
МАҚСАДИМИЗ-КЎПРИК ҚУРИБ, ФУҚАРОЛАРГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИШ
Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси тизимида фаолият кўрсатаётган Самарқанд йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида бугунги кунда 380 нафарга яқин ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. Корхона барча эхтиёт чораларини кўрган холда СOVID-19 коронавирус пандемияси шароитида ҳам ишлаб чиқариш суратларини 2-3 баробарга ошириб бажаришга эришмоқда. Корхона бош пудратчи сифатида Самарқанд халқаро аэропорти қурилишини амалга ошириб келиш билан биргаликда, бугун ўз ҳисобидан Оқдарё…
«Хўжаипок» тоғ қўйнига чорлайди
Олтинсой туманидаги сўлим тоғ қўйнида 200 ўринли замонавий «Хўжаипок» санаторий-соғломлаштириш ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва нуронийлар иштирок этди. Мамлакатимизда кейинги йилларда саломатликни мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолининг дам олиши ва маданий ҳордиқ чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишига айланди. Президентимизнинг жорий йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам бу…
МАҲАЛЛА ОБОД-АҲОЛИ ШОД
Самарқанд шаҳрида маҳалла ва хиёбонлар, кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Кўкаламзорлаштириш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлашдек хайрли тадбирларда жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан шаҳардаги “Мирсаид Барака” маҳалласи ҳудудидан ўтаётган “Сиёбча” канали атрофини тартибга келтиришда кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Хайрли тадбирда Касаба уюшмалари, Ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорликда 4 та хонадон атрофи тартибга келтирилди. Ҳудуддаги яроқсиз симёғочларлар шаҳар электр…
САНАТОРИЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАДИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлар саломатлигини тиклаш ва мароқли дам олиш истагини билдирган фуқароларимиз учун 2020 йил 27 май кунидан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Санаторийларимизда довалаш хоналари замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади. Касаба уюшмалари тизимидаги қуйидаги санаторийларда соғломлаштириш йўлга қўйилди. 1.“Абу Али Ибн Сино” санаторийсида асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, тери касаликлари; 2.“Ботаника” санаторийсида юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, ошқозон-ичак йўллари касалликлари; 3.“Бўстон” санаторийсида юрак-қон…
АЁЛ РОЗИ БЎЛСА
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қўвватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни дастури” ижросини таъминлаш борасида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди. Бугунги кунда вилоятимизда қишлоқларни ривожлантириш орқали фуқароларимизни хусусан хотин-қизларимизни бандлигини таъминлаш камбағалликни…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: