Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ходимлари “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остидаги тадбирлар режаси асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан, Самарқанд вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилган, хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хонадонларига ташриф буюрди. Тадбир давомида хизмат даврида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг 10 нафар оила аъзоларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 500,0 (беш юз) минг сўмдан…
ПАЙАРИҚДА ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН СПОРТ ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Пайариқда Қуролли Кучларимизнинг ташкил топганига 28 йил тўлиши ва 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Мактабгача таълим бўлими ҳамкорликда спорт тадбири ташкил этилди. Тадбирда тумандаги мактаб, мактабгача таълим муассасалари ходимлари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашди. Мусобақа ғолибларига Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашининг диплом ва…
2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан ўтказилган Миллий мониторинг тўғрисида маълумот
2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган Миллий мониторинг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси билан ҳамкорликда ўтказилди. Мониторингни ўтказиш учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “2019 йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароит яратиш, мавсум давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторингни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси”…
2020 йил учун жамоа шартномасининг Умумий макети ишлаб чиқилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан аъзо ташкилотларнинг таклифлари, амалдаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга биноан ўзбек ва рус тилларида 2020 йил учун жамоа шартномасининг Умумий макети ишлаб чиқилди. Умумий макет Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ишонч”, “Ишонч-Доверие” газеталарида чоп этилди ва Федерациянинг веб-порталига жойлаштирилди. Жамоа шартномасининг Умумий макетига қуйидаги янги банд (тагбанд)лар қўшилди, мавжудларига тегишли ўзгартиришлар киритилди ва айримлари чиқариб ташланди. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР бўлими. 1.3.-банднинг…
ВАТАНГА ХИЗМАТ МУҚАДДАС БУРЧ
Қуролли Кучларимизнинг ташкил топганига 28 йил тўлиши ҳамда 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ҳиёбонига гул қуйиш маросими ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари Амир Темур мақбарасида бўлиб, Соҳибқирон қабрини зиёрат қилишди. Шунингдек, қурбонлик учун жонлиқ сўйилиб, ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилинди. Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоаси, кенгаш раиси Сухроб Рафиков бошчилигида Амир Темур ҳайкали пойига гул қуйиш маросимида…
ЯНГИЕРДА ЯНГИ СИҲАТГОҲ
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Янгиер” санаторийси барпо этилди. Янги сиҳатгоҳ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Ўзига хос меъморий услуби, дам олувчиларга яратилган шарт-шароитлари билан янги сиҳатгоҳ, дунёга машҳур ҳорижий санатор-курорт муассасаларидан қолишмайди. “Янгиер” санаторийси жаҳон стандартларига мос келувчи сўнгги русумдаги тиббий ташҳислаш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Биргина тиббий ускуналар учун касаба уюшмалари томонидан 84 миллиард сўм маблағ…
Спорт мусобақаси ўтказилди
Каттақўрғон шаҳрида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттқўрғон шаҳар кенгаши ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида умумтаълим муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Спорт мусобақасида 2, 9,11,13, 14, 16, 20-умумий ўрта таълим мактаб ходимлари фаол иштирок этдилар. Мусобақа ғолиблари ва фаоллари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба…
АСКАРЛАРГА КИТОБЛАР
“Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати”, шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлигида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Самарқанд шаҳридаги 75061 ҳарбий қисмда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши фаоллари ва аскарлар учрашди. “Ватанимга таянчман”, мавзусидаги ватанпарварлик соатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят депутати Сухроб Рафиков бошлаб берди. У мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, қуролли кучларни ислоҳ қилишдаги ютуқлар, миллий армиямизнинг ватан мустақиллиги, суверенитетини сақлаш, сарҳадлар даҳилсизлигини таъминлашдаги ўрни хусусида фикр…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: