Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Малака ошириш институтида Федерация Кенгаши Раёсатининг 16-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов олиб борди. Унда Федерация Кенгаши аппарати, тармоқ кенгашлари ва ҳудудий бирлашмалар раислари иштирок этди. Тадбирда кун тартибидаги муҳим масалалар таҳлил этилди. Хусусан, фаолиятда йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар очиқ баён қилинди. Жумладан, Сурхондарё вилоятидаги касаба уюшма ташкилотларининг жорий йилдаги фаолиятини ўрганиш жараёнида жамоа шартномаларини тавсия этилган макетга мослаштириш, уларнинг ижросини…
Касаба уюшмалари Федерацияси “Янгиер” санаторийсини ишга туширди
Жорий йилнинг 26 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган “Янгиер” санаторийсининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур санаторийнинг меъморий қурилиш услуби жиҳатидан дунёга машҳур ҳорижий санатор-курорт муассасаларидан қолишмайди. “Янгиер” санаторийсини жаҳон стандартларига мос келувчи технологиялар асосида қуриб, энг сўнгги русумдаги тиббий ташҳислаш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 84 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. –…
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” анжумани ўтказилди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинган 2019 йил жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бирдек олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва янгиланишларга бой бўлди. Ушбу ислоҳотларнинг самараси бугун жамиятимиз ҳаёти ва халқимиз турмушидаги ижобий ўзгаришларда намоён бўлмоқда. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали…
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институти ташкил этилди
2019 йилнинг 25 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Малака ошириш институтининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Маълумки, ҳар бир ташкилотнинг самарали фаолият юритиши, кўп жиҳатдан у ерда меҳнат қилаётган кадрлар малакаси ва салоҳиятига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу маънода Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар томонлама замонавий янги муассаса барпо этилиб, тизимда фаолият кўрсатаётган Ўқув маркази ўрнида Малака ошириш институтининг ташкил этилгани соҳадаги муҳим ўзгариш ва янгиланишлардан бири бўлди. Чунки, касаба…
МЕҲНАТ НОГИРОНЛАРИ МИННАТДОР
Самарқанд вилоят Пахтачи тумани, “Нахрипай” маҳалла фуқаролар йиғини, “Хайрабод” кўчаси 225-уйда яшовчи фуқаро, меҳнатда майибланган III-гурух ногирони Баҳтиёр Байбутаев, меҳнат ногиронлари Шоназар Чўтбоев, Тўлқин Равшановлар, 2019 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига “Зиёвуддин толаси” АЖ томонидан туланмай келаётган соғлиқка етказилган зарар учун ойма-ой тавон пули нафақасини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Мурожаат, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи…
Ҳар бир ишчи-ходим касаба уюшма ташкилотлари ҳимоясида
Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан тасдиқланган режага кўра, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашма кенгаши раиси ўринбосари А.Қодиров кенгаш томонидан вилоятдаги корхона-ташкилотлар ходимлари учун яратилган имтиёз ва имкониятлар, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ўтказилган анжуманда таъкидланишича, жорий…
ХАЛҚ ИШОНЧИ – МАСЪУЛИЯТ
Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларга сайловлар ниҳояланмоқда. Фуқароларимиз эл – юрт манфаати учун жон куйдирадиган инсонларни ўзлари танлаб олишди. Ана шундай элимизнинг фидоий фарзандлари орасида Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков Абдугафарович ҳам ўрин олган. Самарқанд шаҳридаги 6 – Меҳробод сайлов округидан депутатликка номзоди кўрсатилган фуқаролар орасидан “Миллий тикланиш” партияси вакили, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши…
Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида “Касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари” ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги” мавзусида давра сухбати ўтказилди
Бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коомуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бош мутахассиси Мирзаев Ботир Атхамович Алоқа ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича, айниқса хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказилиши ҳолати, меҳнат муҳофазаси бўйича билимлари синовдан ўтказилиши, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича комиссиялар ва вакилларининг иш фаолиятларининг олиб борилиши, янги ишга кирган коллеж битирувчиларига амалиёт вақтида яратилаётган шароитлар,…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: