Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

Спорт мусобақаси ўтказилди

Таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши тамонидан Нуробод шахридаги “Нуронийлар маркази”да Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига бағишлаб амалга ошириладиган “Жаножон Ўзбекистоним мангу бўл омон!” деган ғояни ўзида мужассам этган спортнинг шахмат тури мусабоқаси тадбири ўтказилди. Спорт тадбирига тармоққа қарашли 23 та бошланғич ташкилотларда мехнат қилаётган касаба уюшма аъзолари иштирок этишди. Тадбирни таьлим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси раиси Э.Абдусаломов очиб спорт байрами иштирокчиларини Ўзбекистон…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ҚАҲРАМОНГА ЭҲТИРОМ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида Президентимиз фармони билан бир гуруҳ юртдошларимиз ватанимизнинг юксак орден ва медаллари билан тақдирланишди. “Нуроний” жамғармаси вилоят кенгаши раиси Ҳасан Нормуродовнинг фидокорона меҳнатлари муносиб баҳоланиб, “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонига сазовор бўлди. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов бошчилигидаги жамоа қаҳрамонни қизғин қутлади. Б.Уролбоев молия бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

СПОРТ-САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар аввало инсон, унинг манфаати, турмуш даражасини, маънавий ва жисмоний саломатлигини яхшилашга қаратилган. Шу боис юртимизда қабул қилинган умуммиллий дастурлар доирасида репродуктив саломатлигини асраш, ишчи-ходимлар соғлигини мустаҳкамлаш, уларда тиббий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқаролар соғлигини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани ҳам тизимдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишга замин яратмоқда. Хусусан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирлар орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги Оила илмий амалий марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Самарқанд ва Жиззах вилояти ахборот хизматлари вакиллари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолиятига оид назарий ва амалий аспектлар” мавзусида амалий ўқув семинар ташкил этилди. Семинарда 70 дан ортиқ матбуот котиблари ва мутахассислар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакили республикамизда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

МЕҲНАТКАШЛАР ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИ

Меҳнат муносабатларида меҳнатга ўз фурсатида ҳақ тўлаш асосий ўрин тутади. Касаба уюшмаларига бўлаётган мурожаатлар орасида иш ҳақи тўлашда қонунга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Жумладан, Қўшробот туман Миришкор маҳалласида жойлашган 54 мактаб ўқитувчиси унга хақ тўлашда номутаносибликка дуч келаётганлиги хусусида мурожаат билан чиққан. Ўрганишда иш берувчи ташкилот молия бўлими томонидан соатбай ҳақ тўлаш талаблари бузилганлиги аниқланди. Мурожаатчига апрель ва май ойларида ҳисобланмаган иш ҳақи тўлалигича ундириб берилди. “Нарпай Элита…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи

Ассалому алайкум, Азиз ватандошлар, Муҳтарам меҳмонлар! Ҳурматли фестиваль қатнашчилари! Хонимлар ва жаноблар! Бугун сиз, азизлар билан гўзал Ўзбекистон диёрида, “Ер юзининг сайқали” деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқанд шаҳрида кўришиб турганимдан бахтиёрман. Барчангизни “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиши билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Мана, йигирма икки йилдирки, биз бу фестивални ЮНЕСКО раҳнамолигида ўтказиб келмоқдамиз. Бугун ушбу ташкилотнинг Бош директори Одри Азуле хоним юртимизга шахсан ташриф…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференцияси бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди. ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хоним сўзга чиқиб, мазкур халқаро анжуман Ўзбекистонда номоддий маданий меросни асраб-авайлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, бу борадаги миллий амалиёт ва халқаро тажрибани ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлади. Ялпи мажлисдан сўнг конференция ўз ишини уч секцияда давом эттирди.

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Машҳур ҳофиз ва бастакор Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов хотирасини эслаб

Ўзбек халқ мусиқа меъроси бой ва улкан уммон кабидир. Мусиқий меросимиздан жой олган мусиқа намуналари асрлар оша ижро этилиб, авлоддан- авлодга ўтиб, сайқалланиб келган. Халқимизнинг бу бой ва мураккаб мусиқий мероси азалдан устоз санъаткорлар томонидан оғзаки услубда яратилиб, устоздан шогирдга утиб, анъана тарзда ижро этилиб бизгача етиб келган. Халқ мусиқа санъати бой ва серкирра дейилди. Албатта, халқона урф-одатларга асосланган мусиқий маданият ўз-ўзидан турмуш тарзига айланган ва муттасил давом этиб келган….

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!