Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгашига қарашли Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси мажлислар залида 2016 йил 26 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида бошланғич ташкилотларда амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликларини кенг тарғибот-ташвиқот йўналишида Ўқув –семинар ўтказилди.
Семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Х.Умаров, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Бобоёров, бирлашма кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов, Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси ва қуйи ташкилотлари иш берувчилари, бош мухандислари, мухандис-техник ходимлари, мутахассислари, касаба уюшма (ташкилотчи) қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш мухандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирок этишди.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Х.Умаров Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, аҳамияти ва афзалликлари юзасидан батафсил тушунтириш ишлари олиб борди.
Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахмедов Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси ва қуйи ташкилотлари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар таҳлили ва келгусида амалга оширилиши лозим тадбирлар тўғрисида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Ўқув – семинар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни, меҳнатни муҳофаза қилиш вакили бўйича тайёрланган слайдлар ҳамда касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратини олиб бориш борасида видео фильм намойиш этилди.
Иштирокчилар меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида белгилаб олинган вазифаларни тизимли равишда амалга оширилишини таъминлаш, касаба уюшмалари ташкилотларининг ушбу йўналишлардаги ижобий иш тажрибасини ўрганиш ҳамда келгусидаги вазифалар ҳақида бевосита фикр алмашиш мақсадида, семинарда иштирок этган касаба уюшма фаоллари, иш берувчилар ҳамда мутахассислар муҳокама қилинган масалаларни, билдирилган фикр-мулоҳазаларни ўз иш фаолиятларини ташкил этишда ижобий тажрибани ҳисобга олишга келишиб олдилар.