Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Семург оромгоҳида спортнинг мини футбол, шахмат, шашка, стол тенниси ва бадминтон турлари бўйича Республика спартакиадаси ўтказилди.
Спартакиадада тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги туман, шаҳар кенгашлари раислари ва фаоллари иштирок этди. Спорт мусобақасида иштирок этган Самарқанд вилояти вакиллари спортнинг шахмат ва стол тенниси бўйича биринчиликни қўлга киритиб, мусобақанинг диплом ва совғалари билан тақдирланди.


Ғ.Рустамов масъул ташкилотчи
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: