
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни куччайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича 5 та ташаббус илгари сурилган.
Мазкур беш ташаббус халқимиз, айниқса ёшларимиз томонидан кенг кутиб олинди. Хусусан, тўртинчи ташаббус-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадиида ҳукумат раҳбарлари, вазирлар, йирик ташкилотлар бошлиқлари ўзлари ўқиган мактабларга китоб совға қила бошладилар.
Шу билан бир қаторда Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков ҳам ўзи таҳсил олган Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 10-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб мактаб фаоллари ва ўқувчи ёшлар билан учрашиб, ўқувчиларга китоблар совға қилди.
А.Абдусаидов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: