Ходимларнинг билим кўникмаларини мустаҳкамлаш Давр талаби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 5, 7, 8 –бандлари, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддаси талаблари ижросинни таъминлаш мақсадида, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан жамоатчилик назорати ва мониторингини олиб бориш натижасида, вилоятда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мухандис-техник ходимлари, мутахассислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш вакилларини меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим кўникмаларини янада мустаҳкамлаш юзасидан 293 нафар ходимларнинг малакаси оширилди.
Ходимларнинг малакасини ошириш ўқув жараёнида қуйидаги мавзуларда:
Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида қисқача маълумот;
Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш ва унинг ҳуқуқий асослари;
Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишнинг маъёр ва қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат назоратини ташкиллаштириш ва бунда касаба уюшмаларининг вазифалари;
Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчиларнинг мажбуриятлари;
Ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли ва унинг ҳуқуқий асослари;
Меҳнат жамоаларида сайлаб қўйиладиган меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларнинг вазифалари ва уларнинг ҳуқуқларининг кафолатлари;
Жамоа шартномаси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимини шакллантириш асослари;
Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига киритиладиган масалалар:
-меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим;
-ходимларга бепул бериладиган махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари;
-меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби;
-иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш;
-иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;
-ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш талаблари батафсил тушунтирилди.
Ўқувнинг мақсади:
Инсонларнинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда воситалари тизимини йўлга қўйиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратилишига эришиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш.
Кутилаётган натижа:
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш ҳамда бу борада касаба уюшмалари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган масалалар тўғрисида тушунча бериш, ходимларга нормал меҳнат шароитлари яратилади, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг даражаси пасаяди.
Касаба уюшмаларининг ходимларнинг меҳнати муҳофаза қилинишига доир ҳуқуқини ҳимоя этиш борасидаги ҳуқуқларини амалга ошириш ва бу борада уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида ходимларнинг билимларини мутаҳкамлаш.

У.Каримов Меҳнат мухофазаси бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email