ФАОЛИЯТГА ДАСТУРИЛАМАЛ

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ватан тараққиётига ҳисса қўшишга бел боғлаган барча инсонларни бефарқ қолдирган эмас. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар ижроси хусусида фикрлашб олинди.

Тараққиётимизни илму-маърифатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Давлатимиз ташаббуси билан таълим соҳасида изчил ислоҳатлар амалга ошириб келинмоқда. Қолаверса, тизимни тубдан такомиллаштириш борасидаги галдаги вазифаларнинг янги босқичга кўтарилаётганлигига Мурожаатнома орқали барчамиз гувоҳ бўлдик, – деди семинарда иштирок этган Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов. – Ана шу улуғвор вазифалар ижросида бизнинг ўрнимиз қандай бўлади? Бу соҳада мўлжалланаётган тизимли ишларни уддалашга биз руҳан ва ақлан тайёрмизми? Жамоат ташкилоти вакили сифатида тизимдаги муаммоларни кўтариб чиқиш, муммога мутасаддилар эътиборини тортиш, зарур бўлганда жўяли таклифлар киритишга қодирмизми, деган саволларга бугун жавоб топишимиз шарт. Хабарингиз бор тизим ходимлари олдига жуда катта вазифа қўйилди. Яқин йилларда мамлакатимиздаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг 60 фоизи таълим-тарбия масканларига қамраб олиниши режалаштирилаяпди. Ўқув дастурлари ва адабиётлар сифатини ошириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу ишларнинг ижобати, сифати, кимдан кутилади. Албатта, таълим-тарбияга мутасадди бўлган тармоқ ходимлари, яъни биздан. Фаолиятимизни шу лаҳзаданоқ давр талабига мослаштиришимиз, оғриқли масалалар, муаммолар ечимига бугундан киришмасак замондан ортда қолиб кетган ҳисобланамиз. Хабарингиз бор, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги қонунда жамоат назоратини ташкил этиш ваколатлари кенгайтирилди. Бу ҳар биримизнинг зиммамизга алоҳида масъулият юклайди.

Семинарда ҳисобот ва сайлов йиғилишларини муносиб тарзда ташкил этиш, сайловнинг очиқ ва ошкоралигига эришиш, жамоага манзур, ташкилотчи ва ташаббускор касаба уюшмалари фаоллари таркибини шакллантиришга доир бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Нурилла Шамсиев, “Ишонч” мухбири.

Print Friendly, PDF & Email