
Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғонида жойлашган 6-сон Болалар мусиқа ва саньат мактаби биносида, 6-Мехробод сайлов округидан сайланган Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Рафиков Сухроб Абдугафаровичнинг “Маданият”, “Нурафшон”, “Дарғом” ва “Чорбоғ” маҳаллалари фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, Вилоят санитария эпидимология осойишталик маркази, Самарқанд шаҳар солиқ инспекцияси, Самарқанд шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази, Самарқанд шаҳар МИБ, Самарқанд шаҳар Соғликни сақлаш бошқармаси, Самарқанд шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими, вилоят Ички Ишлар Бошқармаси, шаҳар Ободонлаштириш департаменти, “Мароқанд обод” ДУК, Самарқанд шаҳар газ корхонаси, шаҳар Пенсия жамғармаси, шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Самарқанд шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК ва вилоят “Сувоқова” ДУК ташкилотлари вакиллари иштирок этди.


Фуқаролар учрашувда жами 8 та муаммоли масала кўтариб чиқишди.
Жумладан “Чорбоғ” МФЙдан 7 та, “Нурли Келажак” МФЙдан 1 та ечимини кутаётган муаммолар муҳокама қилинди. Мутасаддилар иштирокида бир қатор муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилди.
Мурожаатлар кўлами қуйидагича: 2 та электр энергияси билан боғлиқ муаммолар, 2 та кўп қаватли уйлардаги ичимлик суви қувурини эскилиги сабабли янгисига алмаштириш ҳамда ертуласига сув оқаётганлиги учун уни бартараф этиш масаласи, 1 та йул белгилари ва светафор ўрнатилиши зарурлиги, 1 та фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам сўраб, 1 та мавжуд чиқиндихонани тартибга келтириш масаласи ва 1 та уй-жойини таьмирлаш учун қурилиш материалларини олишда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилдилар. Аҳоли томонидан қилинган 8 та мурожаатлар ечими бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: