
Меҳнат соҳасидаги муҳим янгилик, жорий этилган афзаллик ва имтиёзлар муҳокамаси касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида. Самарқанд вилоят касаба уюшмаларида бўлиб ўтган “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуида бўлиб ўтган “давра суҳбати”да айнан шу хусусида фикр юритилди.
Вилоят ҳокимлиги, молия ва бандлик бошқармалари, Савдо-саноат палатаси, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, касаба уюшмалари иштирокидаги тадбирни, кенгаш раиси Суҳроб Рафиқов бошқариб борди.

Иштирокчилар, “Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурининг ҳудудда бажарилиши аҳволи, “Аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабаталарини янада такомиллаштириш масалалари”, “Бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя ҳамда меҳнат муҳофазасини молиялаштириш масалалари”, атрофида фикр юритишди. Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари котибиёти мудири Суҳроб Мамараимов, Бандлик ва молия бошқармалари вакиллари Жонибек Азимов, Ҳусниддин Сафаров, вилоят садо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ҳуқуқшуноси Бобур Казаков, “Щёлково-Агрохим-Ўзбекистон” қўшма корхонаси раҳбари Анвар Мирзаевлар меҳнат талаблари ва борадаги ислоҳатлар натижалари хусусида ўз мулоҳазаларини ўртоқлашди.
“Давра суҳбати” қатнашчиларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тегишли тарзда жавоб қайтарилди.
О.Мизамов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: