Мамлакатимизда болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ўғил-қизларимизнинг иродасини тоблаб, ўз кучи ва имкониятларига ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда, жисмонан соғлом улғайишида юксак самаралар бермоқда. Вилоятимизда спортнинг гимнастика турларини янада ривожлантириш, спортчиларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ва спортга кенг жалб этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда спортнинг нафис тури – бадиий гимнастикага қизиқиш ва интилиш тобора кучайиб бораётгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир. Вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда спорт федерациялари…
Депутатлар «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонунни қандай қабул қилди?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 24 октябрдаги мажлисида парламент аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинган масалалардан бири, шубҳасиз, «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди. Қайд этилганидек, касаба уюшмалари — мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотларидан бири ҳисобланади. 14 та соҳавий касаба уюшмалари, 32,4 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотлар ўз сафида 5,1 миллиондан ортиқ меҳнаткашни бирлаштирган. Бироқ 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун давр…
Қадим Бухорога саёҳат уюштирилди
Ходимларнинг маданий хордиқ олишларини таъминлаш ҳамда ички туризмни янада ривожлантириш борасида Тармоқ Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ишчи-ходимлар, пенсионерлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун юртимизнинг Тошкент, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш билан биргаликда, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирилмоқда. Хусусан, яқинда Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ходимлар ва талабалар…
Нарпайда давра суҳбати ўтказилди
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши ва туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда туман мактабгача таълим тизимида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 15 октябрдаги БМ-06/1304-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-561-сонли ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг хуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-562-сонли қонунларнинг мазмун мохияти ва…
ҲАМЖИҲАТЛИККА ИНТИЛАЁТГАН ХАЛҚЛАРМИЗ
Тарих ҳар бир давр ва ҳар бир замонга ўз баҳосини бериб келмоқда. Инсон зоти борки тинчлик-ҳамжиҳатликни истайди. Дунёда яхши қўшничилик деган анъаналар борки, бу алоқалар мустаҳкамланишига, турли миллатларнинг тотувлигига хизмат қилади. Ўтган даврнинг қарийиб чорак аср мобайнида шундоқ ён қўшнимиз бизга бегонадек бўлиб қолди. Қон-қариндош халқлар ўртасида қарор топган борди келдиларда чегаралар ёпиқлиги туфайли узилишлар содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон томонидан икки…
Диққат – танлов давом этади!
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси касаба уюшма аъзолари, ижтимоий муҳофазага муҳтож, таълим муассасаси ва касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган ёшларни рағбатлантириб бориш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг соғлиқларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида Касаба уюшмалари стипендиясини тайинлаш ва санаторийларга йўлланмалар ажратиш танловини эълон қилади. Танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг олий таълим муассасаларида таҳсил оладиган фаол ёшларга стипендия тайинлаш ҳамда фаол касаба уюшма аъзолари бўлган ёшларни Федерация тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштириш йўналишида ташкил…
Жамоатчилик назорати
Самарқанд шаҳар 4-округ ҳудудидаги “Шарқ Тонги” маҳалласига Самарқанд куни байрамга бағишлаб 2019 йилнинг 19 октябр куни тадбир ўтказилди. Тадбирда 296 нафар маҳалла фуқаролари қатнашдилар. “Шарқ Тонги” маҳалласи раиси Ахрор Музаффаров тадбир қатнашчиларини Самарқанд куни байрами муносабати табриклаб маҳалла ҳомийлари ва кўча бошиларига, 7 нафар эхтиёжманд оилаларга хар бирига 150 минг сўмлик совға саломлар топширди. Шунингдек маҳалла ҳудудидаги 111-сонли мактабгача таълим муассасаси 18 нафар тарбияланувчи болажонларга ҳам ўқув қуроллари ҳадя қилинди.
“АЗИМ ШАҲРИМ — САМАРҚАНД”
Ёшлар маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва Спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасидаги ишларни янада жонлантириш бугунги кун талабларини бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўгказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифаларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида «Ёшлар билан ишлашни самарли ташкил этиш маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизикишларини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси…






Spelling error report
The following text will be sent to our editors: