Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

МЕҲНАТДА МУҲИМ БЎЛГАН МАСАЛА

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бошқармалар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этишди. Жамият тараққиёти меҳнат билан узвий боғланган. Тараққиёт мезонининг асл мағзи ҳам меҳнат ва меҳнаткашга яратилган шароитга бориб тақалади, – деди “Давра суҳбати”ни бошқариб борган бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров. – Мамлакатимизда меҳнат жабҳасида амалга ошириб келинаётган муносиблик тамойили ҳар жиҳатдан…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

БУНЁДКОРЛАР ФИКРЛАШИБ ОЛИШДИ

IX–Халқаро Евроосиё архитектура-қурилиш ва дизайн мактаблари фестивали иштирокчилари Самарқанд темир йўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Архитектура уюшмаси ва Турк дунёси муҳандислари ҳамда дунёнинг 35 та давлати вакиллари иштирокидаги фестивал тадбирлари “Ёшлар маркази” мажмуасида тантанали равишда очилди. Соҳанинг етук мутахассислари, олимлар, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти мутахассислари иштирок этган фестивални Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облақулов очди. Шундан сўнг, Туркия атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазири ўринбосари Мучахит Демирташ турк дунёси архитектураси, бунёдкорлик бобидаги қарашларни…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Татаристон касаба уюшмалари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Татаристон касаба уюшмалари Федерацияси делегацияси қабули бўлиб ўтди. Унда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида аввало, мамлакатимизда барча соҳаларда бирдек олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва уларнинг натижаларига алоҳида тўхтаб ўтилди. Меҳмонларга Ўзбекистонда давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида йўлга қўйилган самарали ижтимоий шерикликнинг аҳамияти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

МЕҲНАТ СОҲАСИДА МУҲИМ МАСАЛА

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатини тармоқ кенгаши раиси Абдужабборхон Нарзуллаев олиб борди. Унда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакиллари, туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассилари, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши , соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси, тумандаги тармоқ касаба уюшмалари бошланғич ташкилот раислари иштирок этдилар. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ЭЪТИБОР МАРКАЗИДАГИ МАВЗУ

Каттақўрғон шаҳар тармоқ касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди. Тадбирда эътироф этилганидек, шиддаткор замон ҳар сонияда меҳнат муносабатлари ва омиллари мавзусига юзланишни тақозо этмоқда. Айниқса юксак технологияларга асосланган дунёда инсон меҳнати қадри ва ҳимояси, уни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Маматов, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Ш.Турдиев, 3 умумий таълим мактаби ўқитувчиси Л.Турсунова…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ХОЛИС ВА ҲАҚҚОНИЙЛИК АСОСИДА

Сайлов халқ хоҳиш иродасининг ифодаси. Бу жараён ҳар бир фуқаро ҳаётидаги масъулиятли давр саналади. Шу боис ҳам муҳим сиёсий жараён арафасида сайлов қонунчилигига доир янгиликлар, сиёсий партаялар позициялари, сайловолди дастурлари билан танишувга доир тадбирлар ташкил этилади. Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида бўлиб ўтган семинарда ҳам ана шулар хусусида фикр юритилди. Семинарда бирлашма кенгаши масъул ходимлари, шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Давра суҳбати ўтказилди

12 ноябр куни Самарқанд тумани Халқ таълими бўлими мажлислар залида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра сухбатида тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари иштирок этди. Давра сухбатида иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили Бахтиёр Номозов меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар бўйича ўз фикрлари ва таклифларини билдирди. Давра сухбати мазмунли ва саволларга бой тарзда ўтди. Б.Халияров, Таълим,…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Оқ тош” санаторийсида “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлиғини сақлаш ва тиклашда санатор-курорт муассасаларининг ўрни ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Белоруссия, Болгария, Озарбайжон, Греция, Малайзия, Қирғизистон, Тожикистон каби ҳорижий давлатларнинг соғлиқни сақлаш ва санатор-курорт муассасалари мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлар мутасаддилари, тиббиёт муассасалари, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!