Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi   Click to listen highlighted text! Welcome to O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Samarqand viloyat kengashi
  • Faoliyat sarhisob qilindi
  • 3 dekabr – Xalqaro nogironlar kuni
  • Tadbirkorlar bilan uchrashuv o‘tkazildi
  • 11-НОЯБР КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  • Пресс-тур

БОЛАЖОНЛАР ЯЙРАБ-ҚУВНАБ

Каттақўрғон туманидаги “Баркамол авлод” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи бу ҳудудаги энг баҳова, соя салқин маскан ҳисобланади. Уч юз турдан ортиқ дов-дарахтлар билан қуршалган масканда таътил кунларини ўтказаётган болажонлар яйраб қувнашига барча шарт-шароитлар яратилган. Бу йилги таътил мавсумини ҳам “Баркамол авлод” барвақт бошлади. Сифатли таъмирдан чиқарилган дам олиш масканида бир қатор янгиликлар яратилди. Жумладан ҳар томонлама қулай ёзги ошхона, янгитдан барпо этилган сузиш ҳавзаси, спорт майдончаси, хуллас, ҳамма ҳаммаси болажонларга беҳад манзур…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгашида “мини футбол” мусобақаси ўтказилди

2018 йилнинг 8 июнь куни, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгаши тизимидаги бошлангич ташкилотларининг касаба уюшма аъзолари ўртасида “Мини футбол” мусобоқаси ўтказилди. Мини футбол натижасига кўра қизғин муросалардан сўнг финалга 8 та жамоадан Спорт уйин турлари ва енгил атлетика ИБУСМ жамоаси ва Самарқанддон махсулотлари АЖ жамоаси етиб келди. Мутлоқ ғолиб биринчи ўринни Спорт уйин турлари ва енгил атлетика ИБУСМ жамоасига насиб этди. Ғолибларга кенгаш хисобидан қимматбахо совға ва…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“ЧОРЧИНОР”ДА ҚАЙНАЙДИ ҲАЁТ

“Чорчинор”, Ургут мўъжизаси. Сервиқор тоғ дарасида жойлашган бу масканни энтикиб эсловчилар кўп. Касаба уюшмалари томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилган оромгоҳда, ҳар йили меҳнаткашларнинг минг нафардан ортиқ фарзандлари ёзги таътилни ўтказиб келишаётир. Оромгоҳ жамоаси бу йилги мавсумга ҳам алоҳида ҳозирлик кўрди. Бино ва иншоатлар, спорт майдонлари муддатидан аввалроқ тахт ҳолга келтирилди. Дам олувчилар учун барча шарт – шароитлар яратилди. Ёзги таътилнинг илк кунлариданоқ 280 нафар болаларни қабул қилдик, – дейди “Чорчинор” оромгоҳи…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ЯНГИ АВЛОД ХАВФСИЗЛИГИ ВА САЛОМАТЛИГИ

Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Янги авлод хавфсизлиги ва саломатлиги” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаидов, ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Турапов, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Мизомовлар иштирок этди.Оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган 300 нафар ёшлар болалар меҳнати оқибатлари хусусида муфассал маълумотга эга бўлишди. Касаба…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

БЕКАГА КЎМАКЧИ, ХОНАДОНГА КЎРК

Самарқандда ҳам Президентимизнинг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар замонавий газ плиталарининг навбатдаги босқичи етказиб берилмоқда. Давлат ва жамоат ташкилотлари вакилларининг уйма – уй юриши туфайли оилалардаги ички муаммолар, ҳеч кимга айтилмаган дардлар юзага чиқаётир. Қишлоқдаги катта муаммолардан бири, бу табиий газга бўлган эҳтиёждир. Гарчанд давлатимиз томонидан аҳолининг кенг қатлами арзонлаштирилган балонли газ билан таъминланаётган бўлсада, айрим фуқароларимиз бу имкониятдан бебаҳра…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

“ЯНГИ АСР ИСТЕЪДОДЛАРИ-2018” Республика кўрик-танлови

Илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланиши, глобал дунёда рақобатнинг ортиши шароитида ҳар бир давлат ва жамиятнинг бу жараёнда рақобатбардошлиги ёшларнинг интеллектуал ривожи ҳамда уларнинг истеъдоди ва қобилиятларини тўлиқ амалга оширишга эътибор беришга боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу масала ҳар доим давлатларнинг узоқ муддатли ривожланишини таъминлашга қаратилган барча стратегияларда акс эттирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам бу борада истисно бўлмади. Унда алоҳида бўлим давлатнинг ёшлар…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

МЕҲНАТ ШАРОИТИ МУНОСИБ БЎЛСИН

Самарқандда бўлиб ўтган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзуидаги “Давра суҳбати” кўлами жиҳатидан муҳим аҳамият касб этди. Давра суҳбатини Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков бошқариб борди. Муносиб, кафолатланган меҳнат шароити яратиш шунчаки гап эмас. Бу жараёнда қатор қонун ва халқаро меъёрларга амал қилиш тақозо этилади. Анъанага кўра, “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”да меҳнат фаоллигига бир қур назар ташланади. Бу галги тадбирда, вилоят касаба уюшмалари, ҳамкор…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз

  Жорий йилнинг 28 апрель куни Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Самарқанд шаҳридаги “Нодир Самарқанд” меҳмонхонаси конфиренция залида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб, “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қирғизистон Руспубликаси вакиллари, Соғлиқни сақлаш, Бандлик бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, йирик компаниялар, Акциядорлик жамиятлари ва корхоналар соҳа мутахассислари иштирокида ташкил…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!