САМАРҚАНДДА ҲАЛҚАРО БИЗНЕС ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

07.09.2019

Вилоят ҳокимлигида “Самарқанд вилояти ва Бухоро яҳудийлари вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро бизнес форум бўлиб ўтди. Форумда вилоят ҳокимлиги томонидан меҳмонларга мамлакатимизда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Туризм, тиббиёт, қурилиш, косметология, заргарлик ва бошқа соҳалар бўйича Бухоро яҳудийлари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан таклифлар билдирилди. Форум доирасида маҳаллий тадбиркорлар фаолияти, вилоятнинг инвестиция салоҳиятига…

Батафсил >>

АМАЛИЙ ЁРДАМ САМАРАСИ

06.09.2019

Касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотларига ҳар ойнинг иккинчи сешанбаси амалий ёрдам кўрсатиш куни муносабати билан “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунига доир бошқа меъёрий хужжатларга амал қилиш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Вилоят электр тармоқлари акциядорлик жамияти, таълим, фан маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Самарқанд чет тиллари институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмалари кенгаши тасарруфидаги Иштихон туман Ирригация бўлими, Иштихон фермерлар кенгаши,…

Батафсил >>

СОҒЛОМЛАШТИРИШ

06.09.2019

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан ўтган 8 ойи давомида 1 минг 285 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига солиштирилганда 122 фоизга ортганлигини, яъни 230 нафар кўп ишчи ходимлар соғломлаштирилишига эришилди. Шунингдек, Федерация Кенгашининг дастури ҳамда Йўриқноманинг 23-бандига мувофиқ 92 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган, кўп болали ҳамда олис, чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитларида яшовчи оилаларнинг…

Батафсил >>

ЖАМАОТЧИЛИК НАЗОРАТИ

06.09.2019

Жорий йилнинг 1 сентябр куни Самарқанд шаҳар 4-округ таркибидаги “Дари Занжир” маҳалласида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами муносабати билан тадбир ўтказилди. Тадбирни “Дари Занжир” маҳалласи раиси В.Раджабов очиб, тадбир қатнашчиларини байрам билан табриклади.Ушбу тадбирда Самарқанд шаҳар 4-округ раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков, ишчи гуруҳ раҳбари М.Халилов ва 72 нафар маҳалла фаоллари қатнашдилар. С.Рафиков тадбир иштирокчиларини улуғ байрам билан табриклади ва Самарқанд шаҳрида булаётган бунёдкорлик ишлар ва 4-округдаги…

Батафсил >>

МУСТАҚИЛЛИК СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Жомбой туман кенгашининг ташаббуси билан бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари, узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган, ўз касбининг мохир усталари бўлган касаба уюшмаси аъзоларидан 20 нафарига Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан касаба уюшмасининг 1600000 сўмлик эсталик совғалари, 12 нафар касаба уюшма аъзоларига 2016500 сўм миқдорида пул мукофоти, янги 2019-2020 йил ўқув йили муносабати билан касаба уюшмаси аъзоларидан 25 нафарини бошланғич синфларда ўқийдиган фарзандларини…

05.09.2019
Батафсил >>

МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ

05.09.2019

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши таркибидаги тармоқ ва тизим раҳбарлари мактабларда бўлиб ўтган “Мустақиллик дарсларида” иштирок этишди. “Мустақиллик сабоқлари” ўз ўқитувчилари томонидан эмас балки турли ташкилотларни бошқараётган раҳбарлар томонидан ўтилганлиги ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди, – дейди таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман кенгаши раиси Муҳаммади Жумаев. – Ватан ва унинг мустақиллигини оддий ифодалаб бўлмайди. Унинг тарифи ҳар бир тилда, ҳар бир қалбда ва шуурда ҳар…

Батафсил >>

НУРОБОДДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.09.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси доирасида бажарилаётган ишлар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федирациясининг асосий дастурий мақсадларидан ҳисобланган ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиш, Республикамиздаги сиёсий жараёнлар билан ёшларни яқиндан таништирш, ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман Кенгаши ҳамкор ташкилотлар O’zLiDeP туман Кенгаши ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Нуробод туман Кенгаши билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига…

Батафсил >>

БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲЛАРИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?

04.09.2019

Ота-оналар фарзандлари учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига имтиёзли йўлланмаларни ўзлари ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассаса бошланғич касаба уюшма қўмитаси орқали ўрнатилган тартибда олиш имконига эгалар. Йўлланма олиш учун ходим касаба уюшма қўмитаси номига ариза билан мурожаат этади. Оромгоҳга йўлланма олиш учун ариза ходим томонидан соғломлаштириш мавсуми бошланишидан бир ой олдин берилади. Ариза ходимнинг паспорт нусхаси ҳамда фарзандининг туғулганлик туғрисидаги гувохномаси илова қилинади. Оромгоҳга 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ҳудудий…

Батафсил >>